Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Л.И.И.М.Р.

00:00 / 23.09.2010 | eski savollar | 583
Шайх хазратлари доимо саломат булинг ! 1) Жавобларингизнинг бирида кумуш эркаклар учун харом деган фикрингизни учратиб колдим, авваллари тилла ва шойи шундай деб юрардим, Кумуш узук такиш харомми ? 2) Куръонда касос адолатли булса – халолдир (Бакара сураси,178-179- оятлар) дейилди. Зулмкорлар бизга зулм килсалар уларга муносиб (кам хам эмас, куп хам) жавоб бериш халолми ? 3) Мен ойлик маошим ойлик эхтиёжимдан куп булгани учун ортик маблагдан закот беришим лозим буладими ва мунтазамми ? Аллох Расулуллохнинг барча дуоларини ижобат этгин !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эркакларга тилло ва кумуш ҳалол эмас. Эркакларга тилло ва кумуш ҳаромлигига далиллар кўп.Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар».Бешовлари ривоят қилган.Бошқа бир ривоятда:«Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Мадоинда эди. Ичимлик келтиришларини сўради. Қишлоқнинг оқсоқоли кумуш идишда сув келтирди. У идишни олиб, келтирувчи қараб отди ва:«Мен уни қайтарсам ҳам яна шу идишда олиб келгани учун уни ўзига қараб отдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», деганлар», деди.Бошқа бир ривоятда:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичмоқ ва таом емоқдан ҳамда ипагу дебожни киймоқ ва устига ўтирмоқдан қайтарганлар», дейилган.Иккисини икки шайх ва Насаий ривоят қилган.Тилло ва кумуш ишдишларда таом емоқ, ичимлик ичмоқ, мой ёки хушбўй суртмоқ эркак ва аёлга ҳаромдир. Шунингдек, тилло ёки кумуш қошиқда таом емоқ, қадаҳда ичимлик ичмоқ, тилло ойна, қалам, сиёҳдон кабиларнинг истеъмоли ҳам мумкин эмас. Тилло ёки кумуш идишга солинган таомни чинни идишга ўтказиб олиб еса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat