Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзанинг каффорати ва Фарзандга кўйилган исм ҳақида

00:00 / 25.09.2010 | eski savollar | 2475
Ассалому Алайкум, Шайх ҳазратлари, саволларим бор эди жавоб берсангиз илтимос:1. Ўғилларимга Алиакбар ва Муҳаммадвали деб исм қўйганман исмларни тўғри қўйганманми?2. Ёшроқ йигитлик вақтимда имлсизлик қилиб бир неча марта ҳозир неча марта эканини билмайман ҳам рамазон рўзасини тутиб иродасизлик қилиб очиб юборганман энди эсласам юрагим сиқилади буларни каффоратини тўлашни тасаввур қила олмаяпман, жуда бой ҳам эмасман, нима қилай? Лекин ҳозир иложи борича 30 кун ва яна баъзида нафл рўза ҳам тутаман? 3. Ҳозир номзодлик илмий ишини олиб боряпман, илмий мақолаларимни чоп эттириш учун пора беришга тўғри ҳам келади йўқса иложи бўмаяпти, яна баъзи ишлар битмайди. Кечиб кетай десам, оиламдан узоқда илмий иш қиламан деб яшаяпман. Қадам қўйиб бўлганман. Уларни олдида фарзандлик, эрлик, оталик маъсулиятим бор. Улар ишини тугатса келиб бизга фойдаси тегар деб кутиб ўтиради. Ишимни тезроқ тугатиб улар олдидаги маъсулиятимни бажаришни истайман, виждоним қийналади. Бошқа иш савдогарлик, деҳқончилик, ҳунармандлик қўлимдан келмайди. Нима қилай деб жуда сиқиламан? Айниқса ушбу ҳадисни ўқиганда:Абу Ҳурайра розияллоҳу анъҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўғилларингизнинг исмлари тўғри.2. Каффоратни беришга ҳаракат қилинг. Аллоҳдан сўраб дуолар қилинг.3. Бу ишда ҳам сабр қилиб, Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўранг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat