Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

истеъмол кредити ёки ижара

00:00 / 27.09.2010 | eski savollar | 1118
Ассалому алейкум хурматли шайх хазратлари! Сизга куйидаги масала билан мурожаат килмокчи эдим. Маълумки кундан кунга иктисодий ва ижтимоий муносабатлар кенгайиб жавоб бериш кийин булган янгидан янги маъсала ва муаммолар хам ортиб бормокда. Аллохга шукр илмли устозларимиз купайиб саволларимизга жавоблар хам топяпмиз хам, лекин айнан иктисодий масалаларга келганда бизга ухшаб кийналётганлар куп булса керак. Бизда соф исломий иктисодий институтлар (банк, ушюма ва ташкилотлар) булмагани сабабли айнан иктисодий масалаларни дакик жойларигача замонавий (дунёвий) иктисодиёт билан киёслай олмаймиз. Мен иктисодчи мутахассис сифатида барча тадбиркор, ишбилармон ва ахолини бундай саволларни ечишга кийналаётганин гувохи булганман, узим хам шу гурухга кираман. Шунинг учун сиздан бу сохадаги билимларимизни пухталаб олиш учун тавсия ва ёрдамиздан умидвормиз. Агар шундан илм даргохлари ёки уларнинг Интернет сайтлари булса имкон кадар урганишга салохиятли илмга чанкок ёшлар куп. Шу уринда узимни ва бошкаларни кизиктирган саволимни берсам, бугунги кунда берилаётган истеъмол кредитларни ижара муносабатларга киёсласа буладими? Маълумки истеъмол кредитига уй рузгор буюмлари, кундалик эхтиёж буюмлари берилади. Бунда сотувчи ва харидор уртасида банк воситачилик килади. Мисол: бир кишига музлаткич керак, унинг доимий даромади бор лекин бирданига музлаткич сотиб ола олмайди. Шунинг учун у банк унинг урнига дуконга келишилган маблагни тулайди (фаразан 1 млн сум). Энди харидор маълум бир муддатгача (масалан 12 ой) ичида банкка 1 млн сум ва воситачилик хаки сифатида (масалан 20%. Яъни 200 минг сум) кушимча маблаг тулайди. Бу харидор учун кулайлик тугдиради. Энди у ойига 120 минг сумдан тулаб боради. 100 минг сумни музлаткични нархи десак, 20 минг сумни мулк хали хам банкка тегишли булганлиги сабабли унга туланадиган ижара деб кабул килиш мумкинми? Маълумки бу уринда пул Билан бирга мулк хам кушилиб икки жинсли муносабат хосил буляпти. Шунга ухшаш масалалар жуда хам куп, шунинг учун сиздан ва мусулмон биродарларимиздан шунга ухшаш мисолларга жавоб буладиган манбалар (китоблар ёки интернет сайтлар) жунатишингизни сурайман. эл.почта: усмумин@маил.ру.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу услуб бўлмайди. Сиз савдо ташкилотидан бўлиб тўлаш шарти билан мол сотиб олишингиз керак. Яъни, банкни аралаштирмасдан, еақдга 1000 сўмга сотиладиган нарсани бўлиб тўлаш шарти билан 1200 га олиб, бўлиб тўласангиз жоиз. Сиз айтган ҳолатда банкдан қарз олиб, устига фоиз тўлаш бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat