Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш хақидаги хадислар

04:46 / 13.06.2018 | Ilhom Maksadkulov | 1009
Ассалому алайкум! Бизнинг масжидимизда имом-домла хар бир таровех намози олдидан қилинадиган маърузада таровех намозини жамоат билан қолдирмай ато қилиб келаётган хар бир мўмин олиши мумкин бўлган ажрлар ҳақидаги ҳадисни айтиб ўтадилар ва бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берадилар. Яъни қуйидаги мазмундаги хадислар: "11 кунда хам қолдирмай таровехда қатнашган мўмин-мусулмонларга "фалон-фалон" ажрлар ато этилади" каби. Шу тарика 12-13-14-кун ва хоказо. Ҳар бир кун учун қандай ажр борлиги айтилиб ўтиладиган хадисни хар куни айтадилар. Бу албатта биз мўмин-мусулмонларни хурсанд қилади. Лекин таровех намози Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Умар розияллоҳу анҳу даврида тадбиқ этилганидан чиқиб келадиган бўлсак, бу хадислар қанчалик сахих? Жавоблариз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У ҳадис саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat