Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва фарзанд муомаласи

12:19 / 19.06.2018 | Dildora | 2628
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг ахли жамоаси оилада 4 фарзанднинг тўнғичиман. 5 йил олдин дадам пул топиш мақсадида ҳорижга жўнаб кетди ва мен шу йили олийгоҳга шартнома асосида ўқишга кирдим. Дадамга хабарни айтсак пул юбора олмаслигини, пулини ўзим тўласам ўқишим мумкинлигини айтдилар. Онам билан базор ишлаб тўлардик, орада эса дадамнинг юборгани ҳатто рўзғорга ҳам етмасди. Укаларим оч дада пул юборинг бизники контрактдан ошмаяпди десам нима қилай дердилар. Ваҳоланки уйдалигида ҳам зўрға қорнимизни боқиб қолган пулларини маишатга сарфлардилар. Олдин кўп пул топган, лекин жуда миннатли эди, еб ётарлар деб сўкардилар. Онам кам кўст айтса ҳатто қўл ҳам кўтарардила. Орада менга совчи келди, ўзидан онам изн берсез нон синдирамиз келаси йил тўй деди. Дадам изн бердилар тўй вақти яқинлашиб келганда эса дадам тўйни бузишимизни тўй қилишга қурби етмаслигини айтди, онам қандай қилиб ахир улар бизни 1йил кутди, узук ҳам тақди десалар дадам онамга 3 талоқсан деди. Кейин билсак бошқа бир бой аёлга уйланган экан. Ҳозир ҳам укаларимни кўп очқотади, онам аёл боши билан ҳамширалик қилиб амаллаб келяпди, энди укам синглим вояга етай деб қолиб уларга пул етмаётган бир пайтда мен дадамга вазиятни тушунтирдим. Тушунмадилар, пул юборинг десам онанг қандей йўл билан бўлса ҳам пул топсин, мени тинч қўйиш дедилар. Оқибатда ҳар ҳил ёмон сўзлар билан сени оқ қилиб юбораман менга ақл ўргатма дедилар. Уларга энг ёмон айтган сўзим “Аллоҳ ўз жазоизни берсин” дедим. Шундан кейин ҳар ҳил ёмон гаплар айтди, қарғарди. Шундан буён қўрқаман, динимизда ота онага ҳурмат қаттиқ кўрсатилган, энди менга қарғиш ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз “Аллоҳ ўз жазоизни берсин” деб нотўғри айтгансиз. Буни айтишга ҳеч қандай ҳаққингиз йўқ эди. Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз мақомида қолади. Кечирим сўраб розилигини олиб қўйинг. Отанинг вазифаси эса, фарзандлари ва аҳлини таъминлашдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat