Ваалайкум ассалом! Аслида уларни жойлашган жойлари омонат жойи ҳисобланади. Омонат иши ўта даражада оғир ва қиёмат куни жавобгарлиги ҳам қаттиқ бўлади. Одатда мусулмон юртларда бу каби жойларга исломий илм олимларидан бирор инсонни албатта вакил қилишади. Улар ишларини шаръий жиҳатларини ўргатиб туришади. Сизнинг ишингиз ҳам фарзга тегишли бўлгани учун ўта муҳим ҳисобланади. Биз у ердагилар қандай фаолият юритишларини билмаймиз. Шунинг учун аниқ бирор фақир-мискинга мулк қилиб беринг. Валлоҳу аълам!