Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли ҳолатда Қуръон ёдлаш

00:00 / 03.04.2007 | eski savollar | 5129

Ассаламу алайкум ҳурматли домла!Бу саволни беришдан олдин беҳаёлик бўлган бўлса сиздан узр сўраймиз.Бир оз бўлса ҳам саҳобия аёллар тутган йўлни афзал билдик.Бизни эшитишимизча Миср, Саудий Арабистони каби давлатларда Қуръони каримни ҳайз ҳолатида бўлса ҳам дарс миқдорида ёдлашар экан. Буни бизни исломий ўқув масканларимизда ҳам жорий қилиш мумкини? Ҳурмат билан муслима қизингиз!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! - Имом Термизий, Ибн Можа ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», деганлар.
Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиса жоизлигига уламолар рухсат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat