Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадичами ёки Ҳадижа

12:50 / 21.06.2018 | fubaydullaev | 24039
Ассалому алайкум! Биламизки Ҳадича исми энг машхур оналаримиздан бўлмиш Ҳадичаи Куброни исмларидан олинган. Шундай бўлсада бу исмни маъносини луғатга қаридиган бўлсак чала туғилган деган маънони билдирар экан. Бир кўринишда бу исм салбий маънони ифодалаб келяпти. Яна шуниям биламизки Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салбий исмларни кўрсалар дарҳол ижобий томонга ўзгартирганликлари маълум ва машхур. Бу исмни қиз фарзандларимизга ишлатсак бўладими, бунда маъносига эътибор бериладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Исмнинг асли Ҳадийжа бўлиб, вақтидан олдин туғилган маъносини билдиради. Бу нарса тўғридан-тўғри таржима қилинганда салбий туюлиши мумкин, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ваҳий нозил қилинганда Жаброил алайҳиссалом ўзгартирмасдан салом йўллаганлар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзгартирмаган бўлишлари мумкин. Бундай ўринларда номнинг маъносига эмас ким томонидан тилга олинганлиги қаралинади. Сўзма-сўз таржима қилинса Абу Ҳурайра мушукнинг отаси маъносини билдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайрани ўзлари куня қилиб берганлар. Бурни пучуқ сўзи аслида эрмаклаш ҳисобланади, лекин эр шу сўзни аёлига айтса эркалатиш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat