Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пеня олиш ёки курилган зарарни коплатиш

00:00 / 05.10.2010 | eski savollar | 715
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Оллох Сизни бошимиздан хеч аритмасин! Халол иш тополмай бир канча вактдан буён ишсиз юрибман бундан отажоним мендан каттик норози булиб мени динда хаддидан ошган деб хисобламокдалар. Харом, рибо, порадан кочиб шу холга тушдим. 2-3 кун аввал бир катта дори-дармон билан савдо килувчи ташкилотга яхшигина ойлик маош хисобига ишга таклиф килишди. Аввалига жуда хурсанд булдим отажоним хам. Хозирда ушбу фирмада бир ойлик синов муддатидаман. Бирок иш жараёнидаги бир масала мени жуда уйлантириб куйди. Фирма харидорларга насияга товар сотади, харидорлар пулнинг маълум кисмини (25 %) тулаб колганини бир ой ичида тулашади. Харидор фирма ушбу карзини бир ой мухлат ичида тулай олмаса Сотувчи фирма хар кунига колган карз суммасининг 0.4 % фоизи микдорида пеня (устама) хисоблаб ундириб олади. Айрим хужжатларда буни (яъни пеняни) курилган зарар учун ундирилган маблаг деб кайд этилади. Мен хам шу жараёнда бевосита катнашаман. Саволим: -шу тарздаги савдо халолми;- шахсан менга устоз сифатида нима маслахат берасиз ёки бошка иш топайми Отажонимни норози килишдан жуда куркаман. Устоз менга жаннат йулини курсатинг.Жавобингиз учун олдиндан рахмат, эрта-ю кеч хаккингизга дуо килиб коламиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўлай олмаганга жарийма солиш тўғри эмас. Қолгани тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat