Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гумонли таҳорат

11:27 / 26.06.2018 | Nodir | 1118
Ассалому алайкум! Ўзи шу саволларни кўп бериб юбордимда. Минг бор узр сўрайман яна савол беряпман. Ман намоз ўқимаяпман. Фосиқ ҳисоблансам керак намоз ўқимаётганимга. Фосиқ одам дўзахда азобланади деб эшитганман. Аслида ман намоз ўқимаслигимга сабаб шубҳа менимча ёки ростдан бўладиган нарса. Ман таяммум қиламан. Чунки аҳволим соғ одаммики эмас, шунинг учун таяммум қиламан. Таяммум қилганимда бир марта қилмайман чунки ел ёки сийдик чиқадими,чиқиб кетгандай бўлади. Кейин бир неча марта таяммум қилишга тўғри келади ва қўлим оғриб қолиши мумкин. Шунда ҳам яна уша ҳолат бўлиши мумкин. Ёки аллоҳ кўриб турибди деб, нима бўлса бўлди таваккал қилиб битта таяммум билан намозни бошлаб юборайми чиқиб кетгандай бўлса ҳам? Нима қилишга бошим қотган. Лекин ислом дини енгиллик дини. Кўп танишладан сўраганман нима қилсам бўлади деб. Шунда жавоб беришган агар уша ҳолат бўлаверса уша елми, сийдик томчисими чиқиб қолгандай бўлса аллоҳга таваккал қилиб ўқийверинг дейишганди. Ман қўрқдим таваккал қилиб намозни ўқийверишдан. Чунки ҳудди бетаҳорат намоз ўқиб қолгандай бўлишим мумкин. Ёки мани ҳолатим мана бу ҳадисдагига. У ерда бундай дейилган: عَنِ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ, وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз намоз ўқиётганида шайтон келиб ел чиқадиган жойига пуфлайди. Шунда у таҳоратим кетди деб хаёл қилади. Ҳолбуки таҳорати кетмаган бўлади. Қачон шундай ҳолатни топса то овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намозни бузмасин” дедилар. Баззор ривояти. Сийдик томиб қолганга ўхшаш ҳолат бўлсачи? Илтимос йўл кўрсатинглар. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша ҳадисга амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat