Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуппи ва намоздаги баъзи холатлар

00:00 / 07.10.2010 | eski savollar | 1264
Ассаламу аълайкум мухтарам Шайх Мухаммад Содик хазратлари бизга ва мусулмон биродарларимизга бераётган илмингиз учун Аллох таоли розий булсин…Ижозат берсангиз бир нечта савол билан мурожаат килсам.1. Мен дупписиз юрсам узимни нокулай хис киламан, аммо уйдагилар ва баъзилар: «Сен узингни намозхон деб курсатиш учун дуппи киясанми» дейишади. Хазрат мен утган гал сизга савол бериб: «ота-онам жамоат намозига чикишимга ва намоздан ташкари холларда дуппи кийишимга оз-моз каршилик билдиришмокда, ота-онамга хазиломуз гапириб уз билганимни киламан, лекин кунгил гаш. Шундай холларда кандай йул тутганим афзалрок» дегандим, шунда сиз: «Тўғри қилмоқдасиз, кўнглингиз ғаш бўлмасин.» дея жавоб йуллаган эдингиз. Минг бор ташаккур Аллох розий булсин. Шундай киляпман. Лекин якин кариндошларим, ота – онам намоздан бошка холларда дуппи кийиб юришимга (суппи, маргилон дуппи кийсам каршилик билдиришмайди маргилон дуппи каттик матоданлигига бошимни огритади) тамоман карши булиб колишди. Хар гал шугап «Сен узингни намозхон деб курсатиш учун дуппи киясанми, намозда, уйда кийсанг булди, куча-куйда ишхонангда яланг бош юрсанг хам булаверади» дейишади. Ялангбош юришим хам мумкин, аммо одат булиб колган, бир нарсам камдек, иймоним заифлашиш тамон дадил юраётгандек булади, Мен учун бу бир синовмикан билолмадим. Эндигина утмишда килган гунохларим учун Аллохдан магфират сураб яхши-ю ёмонни аллох кодир килганча ажратишга харакат киляпман. Устоз шу масала юзасидан насихатингизга мухтожман кандай йул тутай.. 2. Масалан хуфтон намозида бир одам имом булса, муктадий имомнинг тажвид коидаларини яхши билмаслигини олдин билган булса, одоб юзасидан сафдан чикмасдан имомга иктидо килмай ичида укиса буладими.?Булмаса, нафл ёки казо намозига ният килсачи.. 3. Муктадий шом намозига масжидга чикса, караса узидан ёмон укийдиган одам имомлик килмокда шунда хеч кимга куринмасдан масжиднинг бошка хонасига кириб такбир айтиб шом намозини фарзини (махфий) укиб кейин суннатига жамоатга кушилиб кетса хам буладими.Кимматли вактингизни ажратганингиз учун рахмат..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Дўппи ўзбек миллий бош кийими. Уни ўзбеклигини билдириш учун кийилади. Намозхонлигини эмас.2. Кейин қайтариб ўқиб олади.3. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat