Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳалол-харом, бидъат, ширк

00:00 / 12.10.2010 | eski savollar | 662
Ассалому алайкум азиз устоз, хурматли Шайх хазратлари! Сизни бизга илм ва зиё тарқатувчи устоз қилган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин. Аллоҳга итоат ва ибодатда ўрнак бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.га чексиз дурудлар бўлсин. Росулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига эргашишда ўрнак бўлган саҳобийларга Аллоҳнинг ризолиги бўлсин.Азиз Устоз! мени қийнаётган бир қанча саволлар билан сизга мурожаат қилмоқчиман. Булар ҳақида бир қанча адабиётларни қидирдим. Лекин аниқ хулоса олаолмадим. агар саволим нотўғри ёки ўринсиз бўлса узр сўрайман.1. Маърузалардан бирида эшитдимки мусулмон киши гуноҳ билан иккинчи кишини табриклаши харом ҳисобланар экан. яна бундан ташқари имонидан айрилиб хотини талоқ бўлар экан. мисол қилиб харом нарсалар (спиртли ичимликлар, қўшиқчилар ва бошқ.)иштирокида ўтаётган тўй маросимлари келтирилган. Яна агар нотуғри тушунмаган бўлсам эр-хотин бир бирини ҳақоратлаганда ҳам талоқ тушаркан. Буларнинг шаръий ҳукми қандай бўлади? илтимос ёрдам беринг.2. Мени ёшим 26да. Ҳали уйланмаганман. Доимо Аллоҳнинг буйруқларига итоат этишга ва пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатларига амал қилишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. ота-онам жуда яхши одамлар лекин намоз ўқишмайди, исломдан хабарлари йўқ. Бизнинг тўйлар бидъатлар, гуноҳлар ва ҳаттоки ширкларсиз ўтмайди. Бунга шахсан ўзим кўп марта гувоҳи бўлганман. Буларни ота-онамга ва атрофдагиларга кўпинча атишга кучим етмайди, айтганимда ҳам тушунишни ҳоҳлашмайди. Шунинг учун ҳам тўйни орқага суришдан бошқа чора тополмаяпман. Зора уларга ҳам ҳидоят насиб этишидан умид қиламан. Бундай ҳолатда ва маросимларда ўзимни кандай тутишим керак. Ҳозирда бундай маросимларда умуман иштирок этмаяпман. Халқдан ажралиб қолишдан қўрқяпман. Илтимос маслахат беринг.3. Тўй маросимларда хонанда-созандаларни чақириб ўйин –кулгу билан нишонлаш шариатимизда қанақа қаралади. Умуман бундай маросимларни элга маълум қилиш қай тартибда бўгани маъқул. Аллоҳ розилиги учун ва бизга таълим сифатида шахсан ўзингиз гувоҳи бўлган ва сизга мақул келган тўй маросими ҳақида маълумот берсангиз.4. Ҳазрат! Илтимос бизни дуо қилинг. Аллоҳ бизни доимо ўзининг каломига итоат этадиган, суннати мутоҳҳарага амал қиладиган солиҳ бандалардан бўлишликни ва бизга тақводор ва юксак илмли зурриётларни ва аҳлияларни насиб этсин.Саволлирим купайиб кетган ва одобсизлик қилган булсам узр сўрайман.Аллоҳ илмингизни янада юксалтириб ўзи ваъда қилган мукофотларданда улуғ мукофотларни насиб этсин. Сизни ва бизни имонимизни зиёда қилиб, ўзи рози бўладиган амалларни насиб этсин. Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилинг. Илм олинг. Ҳаммаси яхши бўлади. Аллоҳ сизни доимо Ўзининг каломига итоат этадиган, суннати мутоҳҳарага амал қиладиган солиҳ бандалардан бўлишингизкни ва сизга тақводор ва юксак илмли зурриётларни ва аҳлияларни насиб этсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat