Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл хизмат қилишга мажбурми?

09:38 / 27.06.2018 | Amina | 2937
Ассаламу алайкум! Аёл кишининг зиммасига, эрининг, қайна-қайнотасининг ҳамда эрининг бошқа қариндошлари(ака-ука, опа-сингил) хизматларида туришлик вожиб этилганми? Биз бу ишни буюрилмаган деб билардиқ бироқ бир танишим “буюрилган” деб туриб олдилар, яна бири “асло ундай эмас” дедилар. Айтинг-чи, аслида бунинг ҳукми қандай? Агар аёл қилмайман деб бош тортса гуноҳкор бўлмайдими? Биламизки араб аёллари ҳам бундай хизматларга буюрилмайди. Буни ҳаётимизда қўллаб, фитна чиқариш учун эмас (яъни ўзбекларда бундай холатга умумман кўникма йўқ) балки ҳақиқат юзасидан, аслида аёлларнинг Исломда ҳурмат даражаларини билишлик учун сўрадик. Илтимос, бизга батафсил тушунча беринглар. Бу биз учун жудда муҳим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Келин ҳам қайнона ва қайноталар ҳам икки томонга тортмай иккиси ҳам бир бирлари томонга юрсин. Қайнона қайноталар келинни хизматкор даражасида кўришлари нотўғри. Қайнисингил ва қайни укалар бу борада заррача ҳаққлари йўқ. Келин эса уларнинг хизматидан буткул бош тортиши бу ҳам нотўғри. Қайнона қайноталар келиннинг хизматларини эҳсон деб қабул қилишлари келин эса уларга хизмат қилишни шараф, баракот ва бахту саодатга сабаб деб билиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat