Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқ олишдан аввал ўқиладиган дуолар

16:19 / 03.07.2018 | Ильёс | 1947
Ассалому алайкум! Тирноқ олишдан аввал пайғамбаримиз нима деб дуо ўқиганлар ва хафтанинг қайси кунлари тирноқ олганлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳар бир ишни бошлашдан аввал “Бисмиллаҳ”ни айтиш ҳақида ҳадис келган. Аммо бирор маҳсус дуони ўқиганлар ёки маҳсус кунда олинглар деган бирорта ҳадис йўқ. Кенг ишни торайтиришга ҳам ҳожат йўқ. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида Бану Исроилга мол сўйишга буюрганини ва улар Аллоҳнинг буйруғини бажо қилиш ўрнига ёшини, рангини ва бошқа сифатларини сўрашиб охири ўзларига танглик қилиб олганини зикр қилган. Аллоҳ уларни бундай қилишини маломатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан ҳам баъзи бир шундай сифатдаги инсонлар чиқиб қолмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat