Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамнинг иккинчи аёли

15:04 / 05.07.2018 | Ulugbek Ehsonov | 1230
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шундан иборатки онам ва отам турмуш қурушганига 27 йил бўлди. Шу вақт мобайнида онам қўлидан келганича оила хизматида, итоаткор бўлди ва хеч қандай жиддий хатолар қилганини билмаймиз. Яқинда, отамни 2-хотини, 2та фарзанди борлигини ва бунга 19 йил бўлганини энди билдик. Бу никоҳ деярли барчадан яшириб келинган. Онам буни билгач жуда қаттиқ хафа бўлди, биз қатори. Шунда онам ва биз эътироз билдирганимизда, мен йўқлигимда отам уйга келиб онам ва укамни дўппослаб уришгача борибди, нимага зор бўлдинг деб айтибди. Олдин хам отам ва унинг қариндошлари томонидан онамга жуда кўп нохақликлар ва тазйиқлар ўтказилган. Онам миядан оператцияни хам бошдан ўтказиб 2-гурух ногирони бўлиб қолган. Шундай холатда онам энди у билан мутлақо яшамайман деяпти, биз хам шу фикрдамиз. Айтингчи онам шу холатда жавобини берилишини сўраши жоизми? Иккинчи хотини тинч ва тотув яшасаку, бизни оилада бундай нотинчликлар булиши бизга жуда оғирлик туюлмоқда(дилимиз жуда каттик оғриди). Нахотки муқаддас оила пул билан ўлчанса? Бизни онам билан отамдан алохида бўлиб яшашимиз ўринлими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз отангизга қарши чиқманг, онангизга ҳам қайроқ бўлманг. Отангизни муҳокама қилишга сизни ҳаққингиз йўқ. Отангиз гуноҳ иш қилса Аллоҳ таолонинг олдида ўзи жавоб беради. Сиз отангиз норози бўлса жаннатни ҳидини ҳам ҳидлай олмайсиз. Бўлиб ўтган қолаверса 19 йил бўлган ишга аралашманг. Ўзгартираман деб кучанманг. Аксинча онангизни сабр қилишга чақиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat