Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машина бозоридаги даллоллик

19:08 / 05.07.2018 | Boburjon | 1046
Ассалому алайкум! Устоз биз машина савдоси билан яқиндан бери шуғулланяпмиз. Бозорда ўртакашлар бор экан яъни даллоллар. Улар бизни олдимизга келиб машинага ҳаридор бор, 100$ ҳақ берсанг харидорни олиб келаман ва савдога ёрдам бераман дейди. Одатда ҳаридорга машинани олишни мажбур қилади ва харидор мен айтган нархда олади. Мен ўртакашга 100$ хизмат ҳақи беришимни харидор билмайди. Саволим шуки савдо жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида даллоллик жоиз, лекин бизнинг бозорлардаги даллоллар шариатга амал қилмайдилар. Улардан харидор ҳаққига гоҳида сотувчи ҳаққига хиёнат содир бўлади. Сиз билиб туриб рози бўлишингиз ўша ишни қилишингиз билан баробар бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat