Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

00:00 / 21.10.2010 | eski savollar | 2570
Ассалому алейкум хурматли Шайх Хазратлари.Сизга бераётган саволим учун узр. Саволим куйидагилардан иборат.Дугонам 2 йилдан бери турмуш уртоги билан бирга яшамайди.Лекин шу давр мобойнида турмуш уртоги билан шунчаки куришиб туришади.Турмуш уртоги талок килдим деб айтмаган.Шу холатда яъни 2 йил мобайнида бирга эр хотин булиб яшамасалар хам шаърий никох бекор буладими??? Агар яна бирга яшашмокчи булишса кайтадан никох укитириш лозимми? Бу никохда махр масаласи кай тарзда белгиланади? Турмуш уртогидан уй жой сурашга хаклими уртада 2 нафар фарзандлари бор.Махр деганда нималар назарда тутилади?Махрга нималар киради, микдори канча? Саволларим учун минг бор узр, жавоби учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ундай ҳолатда талоқ тушмайди.Маҳрнинг шартлари1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур», дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотини нафақасини доимий равишда қилиб туришни ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.- Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз, яхши бўлади.Маҳрни никоҳ пайтида аёл истаганича сўрайди. Эр беришни ваъда қилган бўлса, мажбур бўлади. Никоҳ пайтида айтилмаса, кейин келишилади. Келишишда низо чиқса, келинга тенгдош бошқа келинларга одатда берилаётган маҳр таъйин қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat