Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга борган аёл

10:38 / 13.07.2018 | Давронбек Кодиров | 1021
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эркак фолбинга ишонмайди, лекин аёли йўқолган нарсасини топиш мақсадида фолбинга бориб қўйган бўлса, улар никоҳни қайта ўқитиш керакми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى حَائِضًا أَوِ امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا أَوْ كَاهِنًا فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилса ёхуд фолбинга борса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда уч нарса куфр иш ҳисобланмоқда:
1. Ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш.
2. Аёл кишига орқасидан яқинлик қилиш.
3. Фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш.
Бу ердаги куфр Ислом динидан чиқарадиган куфр бўлмай, балки мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган, кофир одам қиладиган ишни қилишдир. Тақиқланган бу уч ишни қилиш шариат амрига куфр келтириш, деганидир.
Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмон эркак-аёллар бу ишда ўта ҳушёр бўлишлари, ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Эркаклар ҳеч қачон бу ишга хотинларини мажбур қилмасинлар. Шариат бўйича ҳайз кўрган аёлларга ўзига оро бериб, пардоз-андоз қилмаслик, чиройли кийимларини кийиб, эрига кўринмаслик, эри ҳузурида шаҳватни қўзғатадиган гап-сўз ёки қилиқлар қилмаслик тавсия этилади.
Ҳайз пайтида содир бўлган жинсий яқинлик учун каффорот бериш вожиб, деган уламолар, «Хотин киши ўша ишга сабаб бўлса, монеълик қилмаса, гуноҳкор бўлади ва каффорот тўлайди», деганлар.
Ислом ҳайвоний нафси ва шаҳвати учун ўз соғлигига зарарли иш қилган одамни айбдор ҳисоблайди. Чунки Ислом бўйича киши нафсининг ҳам унда ҳаққи бор.
Шунингдек, унинг соғлигида оила аъзоларининг ва жамиятнинг ҳам ҳаққи бор. Мана шу асосга биноан, ҳайз пайтида жинсий яқинликка шароит яратган аёл ҳам айбдор ҳисобланади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat