Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада муомала

10:22 / 14.07.2018 | Mustafo | 1522
Ассалому алайкум! Мен ушбу сайт оркали берилган барча фатволарга амал қиламан. Хозир икки йўл ўртасидаман. Сизларни маслахатингизга зорман. Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурганмиз. Ўзим Тошкентлик эрим эса Жиззахлик. Қайнона қайнотам Жиззахда яшайди. Эрим ишдан таътилга чиққан кунидан бошлаб мени ва боламни олиб Жиззахга кетади. Лекин хар сафар қайнонам ишимдан камчилик ахтариб уруш қилади. Шу сафар борганимизда ўзимга сўз бердим қанчалик хақорат қилсалар хам урушсалар хам индамиман чидиман деб бордим. Лекин бир кун ўзларини айбларини менга тухмат қилиб яна жанжал қилдилар ва ўғлимни ажраштираман деб уйимга Тошкентга олиб келиб ташадилар. Хозир эрим Тошкентдаги уйимизда ёлғиз яшаяпти, қайнона қайнотамлар келин узр сўрамаса кемасин дейишибди. Лекин мен қайнонам айтган гапларидан жуда қаттиқ хафа бўлдим. Ота онамни олдида тухмат қилиб камситиб ташадилар. Ўзимни химоя қилиб гапиролмадим чунки бир оғиз гапирсам гап қайтарвотти деб бақириб кетадилар. Қайнона қайнотамга, эримга сўзсиз бўйсунаман, қайнонам намоз ўқимагин деб талаб қўйгани учун Жиззахга борганда хаттоки намозни ташладим. (Аллоҳ кечирсин) Хозир оилам бузилиш арафасида. Узр сўраб йўқ айбларни бўйнимга олишим керак. Лекин узр сўраганим бўйин эгганим уларга мени янада ерга уришларига сабаб бўлади. Чунки эримни хам ёқтиришмайди, (қайнотам ўз оғзи билан айтган) оиладаги мехр баланси бузилган. Хамма яхши гаплар ва эътибор қайнукамга аталган. Эримнинг хам бундан жахли чиқади, лекин ота онасини кўнглини оғритмаслик учун индамайди. Мен қанчалик хурматларини қилмай барибир камчилигимни қидиришади. Шахарликман деб кибрланмиман қишлоққа борсам хамма ишни қиламан. Узр сўраш мен учун қийинмас лекин бундан кейинги хаётимдан хавотирдаман. Улар ўзгаришмайди. Буни домлалар билан масжидда хал қилайлиқ улар келинлик вазифаси нима, қайнона қайнотанинг хуқуқлари қанақа хаммасини тушунтиришади деганимда, эрим домлага ишонмиман деб жавоб берди. Нима қилай маслахат беринг?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кичик бўлса ҳам қайнонангизга тез-тез ҳадялар бериб туринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бир-бирингизга ҳадя бериб туринглар, бир бирингизга муҳаббатли бўласизлар” деганлар. қайнонангиз нимани яхши кўришлигини билиб, ҳар борганда ўшани тайёрлаб боринг. Инсон меҳнат билангина эмас ширин сўз ва ҳадялар билан қалбни ўзига муҳаббатли қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat