Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кукракни каттартирса буладими

00:00 / 26.10.2010 | eski savollar | 4669
Ассалому алайкум шайх жаноблар қупол савол берган булсам узирсавол- хотинимнинг холасининг эри хотининг кукрагидан қониқмай иккинч хотинга уйланиб жанжал чиқди. Хотинимнинг холаси эрига яхши куриниш учун кукрагини каттар қилдирди. Яна шуки катта қилишнинг хам икки хил куриниши булар экан силикон қуйиш яни (ризин жойлаштириш) хамда уз ёгларидан олиб қуйиш булар экан. Шунга исломий уламолар қандай фатво берган. Гунохи борми- гунохи булса қандай тавба қилиши керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИслом Конференсияси Ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академия-си Малайзиянинг Бутражая шаҳрида 1428 ҳижрий йили Жумадул охира ойининг 24 дан 29 гача яъни мелодий 2007 йил 9 июлдан 14 июлгача бўлиб ўтган мажлисда қуйидаги мавзуни муолажа қилди:«КОСМЕТИК ЖАРРОҲЛИК ВА УНИНГ ҲУКМИ»Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом Конференсияси Ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади.Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи;Косметик жарроҳлик инсонни зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш;1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан вазифани қайта йўлга қўйиш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш.2. Жарроҳлик умид этилган манфаат ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли ва мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши.4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши.5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра-била оладиган бўлиши лозим.6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бош-қа муолажа бўлмаслиги лозим.7. Шаръий манбаларга мухолиф бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) қилган ривоятда у зот: «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоят қилган.Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятда келтирилишича, соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздирувчини, оғриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатланган. Абу Довуд ривояти.Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан ман этганлар.8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи. Номаҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда, зарари йўқ.Учинчи: Шаръий аҳкомлар:1. Косметик Жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир.а) Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш. Аллоҳ Қуръонда бу ҳақда: «Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик»(Ват-тийн, 4), деб айтган.б) Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайтариш.в) Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб уни шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирсаг) Бахтсиз ҳодисалар сабабли, масалан ёнғин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар. Масалан касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, эмчакни касалликка олиб боришидан хавфга тушилса баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда соч экиш. Бу хусусан аёлларда учрайди.д) Бадбашараликни йўқотиш, хусусан бу нафсий азиятга сабаб бўлса.2. Косметик жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Худди юзни муайян кўринишда кўриниш, учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бўлиши, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш кабилар.3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса. Жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.4. Ажинни жарроҳлик йўли орқали ёки укол орқали модомики касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жоиз эмас.5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида ёки мажбурлаш билан йиртилиб кетган бўлса уни тикиш жоиз. Аммо фоҳишалик сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда дўхтир аёллар бошчилик қилмоғи лозим.6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал қилмоғи ва жарроҳлик қилдираётганларга насиҳат қилмоғи лозим. Чунки «Дин насиҳатдир», деб айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat