Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сахих хадисми?

17:49 / 16.07.2018 | Fotihbek | 748
Ассалому алайкум! Дўстларимдан куйидаги хадисни эшитиб қолдим ва шу хадис сахихми? Абдуллоҳ ибн Авф (р.а.) Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларида Суффада эдик. Ҳижрат қилган бир аёл Расули акрамнинг ҳузурларига келди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уни аёллар ёнига, ўғлини эса бизнинг ёнимизга юбордилар. Орадан кўп ўтмай, аёлнинг ўғли вабога чалиниб, вафот этди. Сарвари олам (с.а.в.) йигитнинг кўзларини юмганларидан сўнг, уни ювиш учун тайёргарлик кўраётганимизда менга: -Эй Анас! Бор, онасига хабар қил, - дедилар. Онасига хабар бердим. Онаси келиб, ўликнинг оёқ учи томонига ўтирди ва фарзандининг совуб қолган оёқларини ушлаб дуо қилди: -Аллоҳим! Мен ўз хоҳишим билан мусулмон бўлдим. Сенинг динингга кирдим. Бутларга сиғинишни тарк этдим. Ўз хоҳишим билан Сенга юкиндим ва Пайғамбарингни севдим. Аллоҳим! Мени бало-мусибатларга дучор қилиб, бутпарастларни севинтирма ва тоқатим етмайдиган ушбу мусибатни менга юклама... Аллоҳга қасамки, аёл дуо қилиб бўлар-бўлмас, ўликка жон қайтди, бола оёқларини қимирлатиб, кўзларини очди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этгунларига қадар ҳам у йигит тирик эди...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Абу  Нуъайм Исфахоний ўзларининг “Далолилун нубувват” китобларида ушбу рисолани келтирганлар. Байҳақий қилган ривоятда ўша аёл кўзлари ожиз бўлган экан. яна бир ривоятда бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганлиги айтилган. Буни “Ад Бидоя ванниҳоя” китобида ҳам зикр қилинган. Баъзи ривоятларда ўша аёлнинг исми Умму Соиб бўлган экан. Саҳиҳлар тўпламида бу ҳадис келмаган, муфтий Абдулғоний “Ўлимдан қайтганларнинг иймонни зиёда қилувчи воқеъалари” деган китобда Мусо алайҳиссаломнинг воқеъаларидан бошлаб яқин кунларгача содир бўлган воқеъаларни зикр қилганлар. Аллоҳнинг қонуни ўлган бу дунёга қайта тирилмайди(охиратда тирилишига иймон келтириш фарз амали), лекин бу дунёда яна мўжиза орқали қайта тирилиши муҳол дегани эмас. Саҳиҳул Бухорийда қуйидагича келади: 

أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا حَدَّثَنَا بِهِ أَنْ قَالَ: «يَأْتِي الدَّجَّالُ - وَهْوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ - بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي بِالْمَدِينَةِ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ هُوَ خَيْرُ النَّاسِ - أَوْ مِنْ خَيْرِ النَّاسِ - فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ، الَّذِي حَدَّثَنَا عَنْكَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتَ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ حِينَ يُحْيِيهِ: وَاللهِ مَا كُنْتُ قَطُّ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَقْتُلُهُ فَلَا أُسَلَّطُ عَلَيْهِ  

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу бундай деди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узун ҳадис айтиб бердилар. Бизга айтиб берганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинадаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинанинг (кириш) йўлларига кириши ҳаром қилингандир. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси [ёки одамларнинг энг яхшиларидан бири] бўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, албатта, сен Дажжолсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сен ҳақингда бизларга ҳадисларини айтиб берганлар», дейди. Шунда Дажжол (бир одамни кўрсатиб): «Агар буни ўлдириб, сўнгра тирилтирсам, нима дейсан? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, бугунги кунчалик аниқ ишончга ҳаргиз эга бўлган эмасман», дейди. Дажжол: «Уни ўлдирар эдим-у, менга унга ҳукм ўтказиш имкони берилмаган-да», дейди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Саҳиҳ санадлар билан вафот топганидан кейин гапирган кишилар ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Аллоҳ таоло Узайр алайҳиссаломни вафот топтириб юз йилдан кейин қайта тирилтирганини Қуръон каримда баёни келган. Бақара сурасида ҳам молни гўшти билан урганда тирилгани келади. Бу каби воқеъалар жуда кўп. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat