Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлни эрига итоати

07:18 / 17.07.2018 | G'olibjon | 2164
Ассалому алайкум! Алҳамдулилло намоз ўқийман, яқинда уйланганман, қўшни қизни олганман. Аёлим хомиладор аёлим хам намозга бефарқ эмас, Қуръон ўқиган, ота-онамга муомиласи яхши. Аёл киши эрини айтганини қилиши, эрига итоат қилиши керак дейилган. Афсус мен ҳоззир Россиядаман, аёлим дадам ва аямлар билан қолган, бир куни телефон қиловдим, қўрқябман деб ўз уйига ётгани чиқиб кетибди. Кейин мен телефон қилиб “чиқсанг сўраб чиққин бошқа пайт чиқма” дедим хўп деди. Бир хафта ўтгач ўзинг қўрқётган бўлса хар замон чиқиб туравер деб айтмоқчи бўлдим ва уйга тел қилдим афсус яна уйига чиқиб ётгани кетган экан. Мен соғиниб гаплашгим келаётган аёлимдан бу ишидан кейин тел хам қигим келмай қолди нима қилишни билмай қолдим. Аёлимга эрга итоат қилмасанг ранжитсанг то кўнглини олгунингча фаришталар яқинлашмас экан дедим. У оғриб қолудим деди мен нима қилай маслахат берилар кўнглимдан қолганга ўхшаб қолди. Маслаҳатинглар учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ёнида бўлмаганингиздан кейин юзта гапингиздан  99тасига амал қилиб, биттасига амал қилмаса эрга итоат қилиш керак деган нарсани суистеъмол қилманг. Аёл киши сиз ўйлаганчалик чўри ҳам эмас. Ҳар тўрт кунда бир зиммангизда тўшакдаги ва ширин муомала кўриш, ширин гаплар эшитиш каби ҳақлари бор. Савоб умид қилиб сизни ўрнингизга ота-онангиз учун қилган хизматлари бор. Аслида ўша хизматларни қилиш шаръан асло зиммасига вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat