Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни хайрия фондига ўтказиш

09:23 / 17.07.2018 | Jamol | 1942
Ассалому алайкум! Закот учун ажратилган пулни хайрия фондларига ўтказса бўладими? Масалан: яқинда интернетда масжидлар учун китоб йиғаётган хайрия фондига кўзим тушди. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Закотни адо бўлиш шартларидан энг муҳими фақир мискинга мулк қилиб беришдир. Усиз закот адо бўлмайди ва берганнинг зиммасидан фарз адо бўлмайди. Масжид, мадраса, етимхона каби умумий жойларга ҳам сарфланиши билан ҳам закот адо бўлмайди. Шунингдек масжид қурилиши ёки кўприк қурилишларига берса ҳам адо бўлмайди. Закот бойлардан олиб фақир мискинларга етказиладиган ҳақ ҳисобланади. Сиз айтган жойларга нафл садақотларни бериши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat