Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Лавҳу Бузруг» дуосининг «Аснодлар» деб номланган саҳифаси ҳақида

00:00 / 30.10.2010 | eski savollar | 4859

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ёшим 21да, талабаман. Менинг қўлимга «Лавҳу Бузруг» («Улуғ Лавҳ») дуосининг «Аснодлар» деб номланган саҳифаси келиб тушди. Мен сизга унинг баъзи жойларини қўлимдан келганча сўзма-сўз ёзиб бераман.

«Лавҳу Бузруг» дуосининг аснодлари қуйидагича: У йигирма саккизта бўлиб, «Илми жафир» («жафир илми»), яъни Ҳизр алайҳиссаломга хос илмлардандир ва «Жомиъ­ул-Кабийр» («Улуғ мажмуа») китобида зикр этилган. «Лавҳи Бузруг» 784 та хонага эга бўлиб, 3136 ҳарфни ўз ичига олади. Ҳар бир хонасига бир исм жойлаштирилган бўлиб, унда Худойи таолонинг 1001 исми бор. Мазкур «Лавҳ»дан Каломи Раббоний 114 сура ҳосил бўлади.

Нақл қилишларича, Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам кофирларга қарши борган эдилар, бироқ жанг қилишга қудратлари етмас эди. Сўнг манжаниқдан ота бошладилар. Ногоҳ шахпари Жаброил алайҳиссаломнинг овозлари қулоқларига эшитилди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам енгларини тайласом қилдилар. Жаброил алайҳиссалом зоҳир бўлдилар ва дедилар: «Тоҳойо. Худойинг салом юборди, малоикалар дуруд айтдилар. Саломдан сўнг Худои таоло сизга айтдики: «Унга уч нарса юбордим: биринчиси Шерни бердимки, у амирул-муминун Али Муртазодир, иккинчиси Зулфиқорни бердим, учинчиси мазкур «Лавҳи Бузруг»ни бердим. Бу лавҳни бизнинг Шеримизга берсин ва бизнинг қудратимизни томоша қилсин».

Саҳифа сўнгида: «Бу «Лавҳнома» Мулла Мусо ибн Мулла Боймуҳаммад Қассоб қўли билан зулқаъда ойининг йигирма олтиси 1300 йилда тамом бўлди. Бироҳматикая арҳамар роҳимийн.

Ҳар ким бу «Лавҳ»ни ўзи билан сақласа, тонгла қиёмат Худойи таоло ўзининг бегуну гегунисиз жамолини етмиш марта кўрсатади. Аллоҳ айтди: «Агар унинг етти пушти дунёда масият ва зулм қилиб ўтган бўлса ҳам, уларнинг ҳаммасини ярлақаман, ҳисоб-китобсиз заррин ғиштли беғишт анбарсирштга киргизаман».

Бу саҳифа 2 бетли бўлиб, бир тарафида қуйидаги маълумотлар, иккинчи бетида юқорида келтирилган хоналарда исмлар (араб ҳарфлари) жойлашган. Яна ушбу лавҳга кимки шак келтирса, кофир бўлиши, бефарзанд жуфтлик уни кўчириб, шакарга ботириб еса, фарзандли бўлиши ва шу каби савол туғдирадиган маълумотлар ёзилган. Аллоҳга ширк келтиришдан, ҳақ йўлидан ва ҳидоятидан адаштирмасин. Тўғриси, бу лавҳни ўқиб, кўнглим беҳузур бўлиб кетди. 15-16 ёшлигимда ҳам бу лавҳни кўрган эдим, ҳозир уни бувим олиб юрадилар. Илтимос, Шайх ҳазратлари, бу нарсага ойдинлик киритиб берсангиз. Мен бу лавҳга оид Қуръондан ёки ҳадисдан ҳеч қандай ҳужжат эшитмаганман. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Барчаси бўлмаган гап. 

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat