Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ҳаётини ўзгартириши учун 8 имконият

19:35 / 17.07.2018 | Ikrom | 1435
Ассалому алайкум! Устозлар, бир дўстим “одамга кунига 8 та имконият бериларкан ҳаётини ўзгартиришга” деди, шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ لِلشَّيْطَانِ لَمَّةً بِابْنِ آدَمَ وَلِلْمَلَكِ لَمَّةً فَأَمَّا لَمَّةُ الشَّيْطَانِ فَإِيعَادٌ بِالشَّرِّ وَتَكْذِيبٌ بِالْحَقِّ وَأَمَّا لَمَّةُ الْمَلَكِ فَإِيعَادٌ بِالْخَيْرِ وَتَصْدِيقٌ بِالْحَقِّ فَمَنْ وَجَدَ ذَلِكَ فَلْيَعْلَمْ أَنَّهُ مِنْ اللَّهِ فَلْيَحْمَدْ اللَّهَ وَمَنْ وَجَدَ الْأُخْرَى فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ثُمَّ قَرَأَ (الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمْ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ)الْآيَةَ  

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Шайтоннинг одам фарзандига қиладиган ламма(васваса)си бўлади, фариштанинг ҳам одам фарзандига ламмаси бўлади. Шайтоннинг инсонга қиладиган ламмаси ёмон нарсаларни ваъда қилиши, ҳақни ёлғонга чиқариши билан бўлади. Фариштанинг ламмаси эса яхшиликни ваъда қилиш, ҳақни тасдиқ қилиш билан бўлади. Ким қалбида фариштанинг ламмасини топса уни Аллоҳ таоло тарафидан унга жўнатилганлигини тушунсин ва Аллоҳга ҳамд айтсин. Наригисини топганлар Аллоҳдан шайтониррожиймдан паноҳ беришини сўрасин” дедилар сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар: 

 الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِالْفَحْشَاء وَاللّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةً مِّنْهُ وَفَضْلاً وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝ 

Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. (Бақара сураси). Имом Термизий.
Ушбу ҳадисга эътибор қилсангиз инсон ҳар қандай ҳолатда бўлмасин қалбига ёки фариштанинг лиммаси ёки шайтоннинг лиммаси келади. Инсон гуноҳ қилиб қалбида надоматни сезса, гуноҳ қилиб қўйганини сезса бу сезиш ва надомат Аллоҳ тарафидан тавба қилишга, ўзини ўзгартиришга чорлов эканлигини билиши керак. Чунки ҳадисда “Ким қалбида фариштанинг ламмасини топса уни Аллоҳ таоло тарафидан унга жўнатилганлигини тушунсин ва Аллоҳга ҳамд айтсин” деб айтилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ бандасининг тавбаси туфайли шундай бир кишидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўладики, у киши кимсасиз саҳрода туясига озиқ-овқати ортилган ҳолда бораётганида туяси қочиб кетади. Туяни топишдан умиди узилгач, ноумид бўлиб бир дарахт соясига бориб ётиб олади. Бир вақт қараса, туяси олдида турибди. Унинг тизгинидан тутганича қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан тили адашиб: «Эй Парвардигор! Сен бандамсан, мен роббингман», деб юборди. (Аллоҳ бандасининг тавба қилишидан ана шу кишидан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади)» (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat