Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойда-зиён уртадами?

00:00 / 01.11.2010 | eski savollar | 496
хурматли устоз! Ман бир савдогар одамни (устозимни) бозордаги вакилиман. Сотиб бериш шарти билан насияга устозимни молини насияга бераман. Оборотга пул етмай колганда устоз: "Фойда-зиён уртада",- деб, савдо-сотигимизга пул тикишни менга таклиф килди. Мен хурсанд булдим ва фаолиятимга кизикиш янада ортди. Устозимни оборотда 4814000 козок тенгеси тикилган. Мени эса 1203500 козок тенгем бор эди. Мени хисоб-китобимни назорат килувчи омборчимиз бор. Хар ойда омборчи билан олди-бердиларимизни ревизия килиб турамиз. Мен унга келишувимизни айтдим. 2 ой утгач, савдо сусайгани туфайли пулимни кайтариб олишимни омборчи оркали менга айтди. Мен эътироз билдирдим, пулни кайтиб олишни хохламадим. Яна бир ой судралдик. Карасам пулимни кайтариб олмасам булмайди. Омборчига: "Ха майли, пулимни кайтариб оламан"-дидим. Кандай келишган эдинглар деб у мендан суради. Мен эса: "Фойида-зиён уртада", дедим. "Пул тикканимдан бошлаб канча соф даромад курибмиз",-деб сурадим. "522000 козок тенгеси",- деди у. "Булмасам туртдан бири меники"-дедим ва 1203500 козок тенгесига 130500 тенге кушиб оборотдан пулимни кайтариб олдим. Бир-икки кун утгач устоз манга телефон килиб:"Хисоб-китобда адашмовчилик булибди",-деди. "Нега"-дедим. "Фойидани нотугри олибсиз",-деди. "Фойда-зиён уртада деган эдизку. Мен тикган пул, туртдан бир кисми эди. Фойдани туртдан бирини олдим",- дедим. "Нотугри! Сиз тикган пул фойдаси уртада эди, булмасам сизни маблагизни фаолиятга кушишдан менга не фойда?"-деди. "Сиз бундай тушинтирганингизда ман бу пулимни олдинги фаолиятидан чикармаган булар эдим, энди бу буш пулимни олдинги фаолиятимга кайтарай олмайман. Фойда-зиён уртада деган эдингизку?",-дедим. "Фойда-зиён уртада дегандан кейин бошка гапни хожати йук.",-деди. "Ман бу пулга зор эмасман. Ман закот пулини чикараётган эдим. Факат сиз Киёматда кийналиб колманг. Хохлаган домлангиздан ушбу холатни суранг"-деди. Карасам уртада тушунмовчилик булибти. Мен пулни кайтариб бермадим. Сизнинг маслахатингизга мухтожман. Ушбу жумбогни ечиб беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аслида бу каби икки киши тортишган молявий масала тарафларнинг жонли иштирокида ҳал қилинади. Сиз устозингиз билан бирга биладиган одамнинг олдига боришигиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat