Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

айрибошлашдаги фарк

00:00 / 01.11.2010 | eski savollar | 1896
хурматли устоз!Биз товарни насияга берганимзда АКШ долларига пичиб берамиз. Сабаби АКШ долларига пичиб оламиз. Масалан: 1 коробка нарсани 21,5 долл.га олсак, 24 долл.га сотамиз. Мижозларни купида АКШ доллари булмайди, чунки козок тенгесига савдо килади. 145 козок тенге - 1 АКШ долларига тенг. Яъни, келишилган тулов куни келганда айрибошлаш курси узгармаса 1 коробкасига биз мижоздан 3480 тенге оламиз. Ошса ошган нархда, камайса камайган нархда оламиз. Савол: Пулни йигишни бошлаганимда бозорда 1 долл.=145, кечга якин 146 ёки 147 булиб кетиш эхтимоли бор. Баъзи холларда айрибошловчилар курсни ушлаб туришга ваъда бермайди, хозир 145 кечгача кандай холат булишини билмайман дийди. Зиён куришни олдини олган холда биз мижозларга доллар бер, ёки 146 тенге бер деб, йигаётган вактга нисбатан 1 тенге кимматига козок тенгесини оламиз. Натижада курс 147 булса -24 тенге зиён курамиз, 146 булса курсдан фойда хам зиён хам йук, 145 колиб узгармаса 24 тенге фойда. Купида холларда фойда ками холларда зиён курамиз. Бундай фойда халолми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Довуд ва бошқа муҳаддислар Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен Бақийъда туя сотар эдим. Дийнорларга баҳолаб сотиб қийматини дирҳамларда олар эдим. Ёки дирҳамларда сотиб, қийматини дийнорларда олар эдим. Унисини бунисига, бунисини унисига олиб икки хил пулни ишлатардим. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим, у зот Ҳафсанинг уйида эканлар. “Ё Аллоҳнинг расули! Шошмай туринг, сиздан бир нарсани сўрайман. Мен Бақийъда туя сотаман. Дийнорларга сотиб, дирҳамларни оламан, дирҳамларга сотиб, дийнорларни оламан. Унисини бунисидан, бунисини унисидан бераман, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ўша куннинг қиймати билан, иккингиз ажрашиб кетмасдан ва орангизда бир нарса бўлмай туриб олсанг, ҳечқиси йўқ”, дедилар. Ушбу ҳадисни далил келтиришнинг сабаби шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Умар розияллоҳу анҳуга савдо дийнорлар ила бўлса, унинг ўрнига дирҳамларни олишга рухсат бердилар. Лекин шу нарса мазкур баҳолашган дийнорни адо қилиш кунидаги қиймат билан бўлиши шартлигини айтдилар. Ҳақ зиммага собит бўлган, яъни, савдо қилинган куннинг қиймати эмас, балки уни бераётган кунидаги қийматга эътибор бердилар. Яъни, мазкур савдо бир дийнорлик деб келишилди ва ўша савдо вақтида бир дийнорнинг қиймати ўн дирҳамга тўғри келар эди. Савдолашиб, пулини бермай кетди. Бошқа куни харидор пулни бермоқчи бўлиб келди. Унинг қўлида дийнор йўқ, дирҳам бор эди. Ўша, ҳақни бераман деган кунда, бир дийнорни қиймати ўнбир дирҳамга тўғри келар эди. Ўша одам энди 10 эмас 11 дирҳам бериши керак бўлади.Шунинг учун ҳам, Бакр бин Абдуллоҳ Музаний ва Масруқ Ажалийлар Абдуллоҳ бин Умардан ўзлари у кишига икковлари дирҳамда беришлари лозим бўлган кира ҳаққи тўғрисида сўраганларида ва уларда дийнордан бошқа нарса йўқлигида сўраганларида, Ибн Умар: “Бозор нархида беринглар”, дедилар. Шундан аён бўладики, қиймат бераётган куннинг эътиборидан бўлади, зиммада собит бўлган куннинг эътиборидан эмас. Агар эътиборга олинган ўхшашлик мислий ҳақларда қиймат билан бўладиган бўлса, динорларнинг қиймати зиммада собит бўлган кунда лозим бўлади. Бу жуда ҳам равшан нарса.Сизларда ҳали ошмаган баҳони ҳам олиш бор экан. Бу мутлақо нотўғри. Фақат олди-берди бўлаётган вақтдаги нарх эътиборли.

Топ рейтинг www.uz Openstat