Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бугунги кун

00:00 / 02.11.2010 | eski savollar | 1626
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Анчадан бери бу саволга жавоб тополми юримман. Биз биламизки мусулмон мусулмонга қўл кўтариши, уриши куфр ҳисобланади, мумкин эмас. ман коллеж талабасиман, ва ҳеч кимга сир эмаски бизни ёшдаги йигитларда турли сабабларга кўра уруш-жанжаллар бўлиб туради. Кўп ҳолларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадисларига амал қилиб, ғазабни ютиб, булардан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо шундай ҳоллар бўладики, ўша жанжал хоҳлавотганла шунақанги ҳолатга олиб келишадики, уришмасдан иложи йўқ(ўзи шунга мажбур қилади). Агар уришмасе қўрқоқ экан диб ҳар доим шу ишини қивуради, ҳатто пул ҳам сўраwади. Саволим шуки, шунақа иложи бўми бўган ҳоллада урушиш мумкинми, агар уришсак гуноҳкор бўмимизми? Сизга бу саволимни холис бервомман, илтимос Ҳазрат, тўгри йўл кўрсатинг, токи биз гуноҳкор бўлиб қолмайлик.Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан урушиш эса куфрдир», деганлар.Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.Сабр қилсангиз, ажр оласиз. Одамларнинг гапи билан бирор ерингиз камайиб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat