Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила тугрисида саволим!

00:00 / 02.11.2010 | eski savollar | 847
Ассалому алайкум Хурматли Шайх Жаноблари!Бизни оилада ота онам тез тез жанжалашиб турашади буни сабаби катта! Биз оилада 4 та фарзандмиз ман 2 чи Фарзанд буламан мандан катта акамла борла ва мандан кейин яна 2 та сингилларим бор, Отамла бир хотинни топиб олганлар у билан 1 йилдан куп алока киладилар лекин биз бунга каршимиз! Шу сабаб уйимизда куп жанжал булади. Лекин отам еки у хотинни еки бизни танламаяптилар у хотин рус хотин уни билмаймиз никохларига олганлар еки йукми буни елгиз худо билади! Бечора онам сикилавериб тамом булаятила, отам у аелни биздан беркитидала алокаларини! лекин буни биз жуда яхши биламиз! уни тан омайдила у хотин билан интернетта алока килашади хаетта хам куришиб юришган дадам у хотини уйида хам булганлар. Биз шу билан неччи марта исботини топдик Хурматли Шайх узингиз уйлаб куринг Майли ман акам катамиз лекин кичкина синиларимда нима айб эди мани онамлани у аелдан нима камчиликлари бор эди Онамла дадамлани чизган чизикларидан чикмайдилар лекин бечора онам сикиравериб адо булаяптила буни куриб ман чидолмаяпман Лекин онам яна охирги жанжалда дадамладан талгимни бер деб талаб килдилар кайта кайта сурайвердилар.Кейин дадамлар 3 талог дедилар! Кейин оз вакт уткандан кейин мани кечир ман у сузни хохламай айттим у хисобмас деяптилар бу нима деганлари энди отамлани онамлада хаккилари колдими яна хает килса булади Илтимоооос Жавобини интиклик билан кутаман Олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқ тушган. Бу масалада дийний идорага мурожаат қилишсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat