Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом номози

21:01 / 25.07.2018 | Oybek Abdu | 1022
Ассалому алайкум! Шом номозидан аввал масжидга кирганда масжид ҳақи номозини ўқиса бўладими? Шом номозидан аввал нафл номози ўқиб бўлмас экан, лекин масжидга кирганда намоз ўқиш керакку?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир масжидга кирган ўтирмасидан аввал таҳиятул масжид ўқишга буюрганлар. Яна бир ҳадисларида маълум вақтларда мутлоқ намоз қимасликка ва яна баъзи вақтларда эса фарзлар жоиз, лекин нафллар ўқимасликка буюрганлар. Аср ўқилганидан кейин шомгача бўлган вақт нафл ўқиш жоиз бўлмаган вақт ҳисобланади. Шунинг учун у вақтда масжидга кирган киши нафл намозини ўқимаслиги керак. У вақтда зикр ва тасбеҳга машғул бўлинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat