Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобга изох

18:26 / 26.07.2018 | Javohir | 1095
Ассалому алайкум! Бир аудиода эшитдим: чакмоннинг (костюмнинг) орқасини кесиб юриш Лут алайҳиссалом қавми амалларига киради деб. Шу тўғрими? Лут алайҳиссалом қавмлари амаллари хақида маълумот беринглар илтимос. Нима учун улар лаънатланган? Билимсизлик оқибатида бирор нимани хато ёзган бўлсам узр сўрайман. Излаш хизматидан тополмадим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса бас у ўша қавм сафидандир” деганлар. Бу ўта хатарли хабардир. Шунинг учун ислом уммати азалдан ҳар соҳада фосиқ қавмларга ўхшаб қолишдан, азобга мустаҳиқ бўлган қавмларга ўхшаб қолишдан қаттиқ сақланганлар. Юқоридаги ҳадис қулоғимизга кўп бор эшитилаверганидан оддий гапга айланиб қолган. Аслида эса у тиловат қилинмайдиган ваҳийдир. Яъни Аллоҳ тарафидан жўнатилган хабардир. Уламоларимиз “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса” деган жумлага жуда кўп шарҳлар ёзганлар. У ўхшатишдан мақсад нима? Мусулмон бўлмаган қавмнинг ҳамма нарсасида уларга ўхшамаслик керакми ёки фосиқлиқнинг шиори бўлган нарсаларда уларга ўхшамаслик керакми? Аслида бутун соҳада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намуна сифатида суннат қолдирганлар. Биз уни тарк қилиб ўзимизни бошқаларга ўхшатишимиз қанчалик даражада бўлиши мумкин? Уламолар ҳадисдаги ўхшатишдан мурод бошқа дин вакилларининг шиори бўлган ишларда ўзини ўхшатишдир. Масалан насороларнинг бўйнига тақиб юрадиган хочларини тақиб олиш, бутпарастларнинг ибодатга хос бўлган кийимларини кийиш, динида буюрилган шаклда соч қўйганларидек соч қўйиш, дуо қилишда ибодатлари вақтида қўлларини кўтарганидек қўл кўтариш, аёллар бошқа дин вакиллари пешонасига ҳол қўйганидек ҳол қўйиб олишлари, уларнинг дини ман қилган Ислом дини эса ижозат берган нарсаларни эса ўзларига ман қилиб олиш, бизда ман қилиб уларда ижозат берилганларини ўзларига жоиз ва урф-одат қилиб олиш, никоҳ ва мотам каби маросимларни айни бошқа диндагиларникидек қилиб ўтказиш, шунингдек Лут алайҳиссаломнинг қавмини амалини қилувчилар ҳозирда ҳам бор. Ўшаларни тусига кириб олиш ёки уларни қўллаб-қувватлаш, аёллар эса фаҳш ишларни қилувчи аёлларга соч турмагида, кийинишда, юришда ўзларини ўхшатишлари кабилар. Бу ўхшатишлик замонлар ўтиши билан ўзгариб туради. Бир вақтлар фосиқларнинг шиори бўлган ишлар вақтлар ўтиб шиорликдан чиқиши мумкин. Аввалда бўлмаган фосиқларнинг ишорлари ҳозирда пайдо бўлиши мумкин. 

Сиз айтгандек кийимни орқасини кесиш бир вақтлар қайсидир фосиқ ва лаънатлангин қавмларнинг амали бўлса, ҳозирги кунга келиб у уларнинг шиори эканлигидан чиққан. Ҳеч ким ўзини ўша қавмга ўхшатяпман деб ўйламайди. Ҳатто хаёлининг бир четига ҳам келмайди. Худди шунингдек бир вақтлар сочни бўйин қисмини қириш маъжусий ўтпарастларнинг шиори бўлган. Ҳозирги кунда эса ҳеч ким уларнинг шиори бўлганлигини билмайди ҳам. Ҳозирги кунда ўша ҳадисни остига кириб қолмаслик учун инсон огоҳ бўлиши керак. Бошқаларда шиор бўлган нарсаларни ўзига одат қилишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

https://islom.uz/view/-725

Топ рейтинг www.uz Openstat