Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазрат маслаҳат беринг. Ёрдам керак.

00:00 / 05.11.2010 | eski savollar | 875
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ.Саволим: О'зим москвадаман. Менинг (оллоҳ насиб қилса) уйланаётган (совчи юборганман) қизим 1 неча ойдирки касал. Касалхонадаям даволаниб чиқди. Докторлар айтарли касал топа олишмади. Айтишича боши ко'п ог'рийди, орқаси курагидан пасти қотиб қолиб ог'риқ бераркан, кечалари ухлагунча нималардандир қо'рқади нимаданлигини билмайди, ко'п ҳолсизланиб ётиб қолади, одамовироқ бо'либ қолган. Мен унга ихлос, фалақ, нос сураларини 3 мартадан о'қиб о'зига дам солиб юришини айтгандим. Анчадан бери дам солиб юрибди. Аммо аҳволи о'згармаяпти. Ҳазрат сиз нима маслаҳат берасиз. Яна нималар қилсин? 1 дуо қилинг ҳазрат оллоҳ шифо берсин. Жавобсиз қолдирманг илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ у кишига шифо берсин. Тезда тузалиб, тўйларинг бўлсин! Сиз айтган ишни қилишда давом этсин. Тақволи ва дуогўй кишилардан биротасига ўқитса ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat