Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ва курбонлик хакида

00:00 / 05.11.2010 | eski savollar | 935
Ассаламу алайкум, Шайх Хазратлари! Илмсизлигимиз окибатида хаётда купинча баъзи бир муаммоларга дуч келамиз. Сиздан сурамокчи булган нарсам шуки, мухтарам Устоз- бир неча йил мукаддам миниб юрган машинамни сотиб, квартира харид килган эдим.(Узим оилам билан бошка квартирада яшайман). Шу янги сотиб олинган квартира бир оз муддат буш тургандан сунг, уни бир оилага ижарага бердим. Хозиргача шу ижара пулидан оилам эхтиёжига фойдаланмокдаман. Мухтарам Устоз, мен шу квартира учун закот беришим лозим буладими? Шунингдек, курбонликка хайвон суйишимчи? Илтимос, менга шу масалада ёрдам берсангиз. Жавобингиз учун аввалдан катта рахмат. Аллохим барчамиздан розий булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ижарага қўйилган уйнинг ўзидан закот берилмайди. Ижардан тушган даромад нисобга етса, ундан закот берилади. Агар уйни сотишга қўйилса ва ўша пайтда закот бериш вақти келса, тижорат моли бўлгани учун ундан закот берилади. Қурбонлик сўйиша ҳам шунга ўхшаш бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat