Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кибрли инсонлар билан муомала

23:18 / 30.07.2018 | Azam | 3481
Ассалому алайкум! Хозирда ишхонамизда намозхон йигитлар билан ишлаймиз. Гоҳида мендан уларнинг ишини бир қисмини бажариб беришни сўрашади ва мен лаббай деб жавоб бераман. Аммо бошқа сафар уларга савол билан мурожаат қилганимда менсишмагандек туйилди. Бу кибрга кирадими? Бундай холатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳулқлари қандай бўлган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларни муомаласи нима эканлигини ўзларидан сўраб қўя қолиш керак. Агар бу муомалаларидан ҳақир санашлик мақсад бўлса кибрга киради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар кибр нима деб сўраганларида: “Ҳақни инкор қилиш, қўполлик билан рад қилиш ва одамларни менсимаслик” деганлар. яна бир ҳадисларида “Кимнинг қалбида зарранинг мисқолича кибр бўлса жаннатга кирмайди” деганлар. улардан сўранг ва бу ҳадисларни ҳам уларга айтиб беринг. Нотўғри тушунган бўлсангиз нотўғри тушунганлигингизни айтишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat