Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

имон лаззатини қандай топса бўлади?

00:00 / 11.11.2010 | eski savollar | 982
Ассаломуму алайкум мухтарам Шайх хазратлари!!! Аллоҳ умрингизни узоқ ва янада мазмунли қилсин.мани бир масала жуда қийнаяпти. дастлаб намозга кирганимда ислом ва илмдан умуман бехабар эдим. кейинроқ қур'он ва хадис ёдлашга жуда қизиқдим. қур'он қироат қилинганда, ма'рузалар тинглаганда о'зимни тута олмасдим. ҳозирда қуронни анча қисмини ва бир қанча ҳадисларни ёд олдим. уларга амал қилишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. лекин ҳозирда уларнинг та'сири жуда камайганга о'хшайди. намозларда ҳам аксарият ҳолатларда рохат топа олмаяпман.Аллоҳга, Пайг'амбаримиз (с.а.в.)га ихлос ва муҳаббатимни кучайтириш учун нималар қилишим керак? имон лаззатини қандай топса бо'лади? илмга қизиқишни қандай ошириш мумкин? Устоз олтимос ёрдам беринг. маслаҳатингизга мухтожман.Аллоҳ сиздан ва биздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ушбу ҳолатингиз ҳар бир мусулмоннинг бошидан ўтадиган ҳолат. Ундан ажабланишнинг ҳожати йўқ. Фақат ўзида бу маънода сусттлик сезган одам дарҳол сергакланиши ва ибодатга, зикрга ўзини кўпроқ уриши керак бўлади. Ҳанзала ал-Усадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: (У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди).«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.«Нима учун?» дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда ва зикрда бардавом бўлсангиз, албатта, тўшакларингизда ва йўлларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, дедилар. Уч марта».Муслим ва Термизий «Рақоиқ»да ривоят қилган. Охирги лафзда:«Агар менинг ҳузуримдан турган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».Бу ҳадиси шариф жуда ҳам машҳур ҳадислардан бўлиб, унинг аввалги қисми қуйидагича:«Абу Бакр мени учратиб қолиб:«Қандоқсан, эй Ҳанзала?!» деди.«Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.«Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!» деди.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда, у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!» деди Абу Бакр.Мен Абу Бакр билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зотнинг олдиларига кириб...» деб давом этилади.Бу ҳадиси шарифдан кўпгина фойдалар олинади:1. Устозлар етук бўлсалар, кишиларнинг руҳий тарбия бобида юқори даражаларга эришишларига сабаб бўлишлари мумкинлиги.2. Устоздан узокдашган шогирдда руҳий поклик чўққисидан пастлашиш бўлиши мумкинлиги.3. Фарзу вожибларни адо этгандан кейин нафл ибодатлар, эслатиш ва зикр туфайли кишиларнинг руҳий даражалари ҳар хил бўлиши.4. Руҳий даражани доимий равишда олий даражада ушлаб туриш матлуб эмаслиги.5. Шариат ҳудудида оила, бола-чақа ва молу мулк ташвишида бўлишнинг мунофиқлик ёки номарғуб нарса эмаслиги.

Топ рейтинг www.uz Openstat