Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрга итоат

11:26 / 02.08.2018 | Абдуллох | 1214
Ассалому алайкум! Устоз саволим шундан иборатки мен эримни олдига Россияга икки фарзандим билан келдик, менга ишлесан пул топ деяптилар, 10-8 ёш болларимни ўзларини уйга ёлғиз ташлаб, устидан қулфлаб кеторамиз экан, 12 соат ишда ишлаб пул топаман экан, иш гаплашдилар олдиларидаги цехда бошлиғи Арман экан, шу номахрам эркак билан ишлайман экан, ўзизни олдизга олиб киринг аёллар тикув цехи, оддий упакофками, ипини тозалашми десам йўқ дедилар, у ерда эримдан бошқа эркак йўқ, дадаси тушунинг боллар ёш ташаб кетсак бўлмайди, 4-этаж, газ-паз дедим, тушунмадилар. Қайтага “шуми Қуръонни ўқиб, намоз ўқиб юрганинг, эрга итоат қилмайсан” деёрадилар. Устозлар ишлолмиман деб мен нотўғри қилдимми? Холиққа гунох бўладиган ўринда, махлуқига итоат қилинмиди тўғрими? Менга маслахатиз керак, Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ўринда итоат қилмаслик керак. Тўғри 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه 

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat