Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Клиник ўлимдаги холат ҳақида

20:25 / 02.08.2018 | АбуМубина | 1172
Ассалому алайкум! Бир неча кун аввал интернетда қуйидаги маколани кўриб қолдим: Ижтимоий тармоқларда икки маротаба клиник ўлимдан омон чиққан эркак ҳақидаги ҳикоя кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, дея хабар берди “НДЭРФ”сайти. Чарлининг таъкидлашича, у коинотга саёҳати давомида ҳақиқатда мавжуд бўлган Исо Масиҳ билан кўришган. Шунингдек, у охир замон чоғида атеистларга жуда ҳам қийин бўлишини атиб ўтди. Чарли юрагидаги муаммоси туфайли бир неча маротаба ўлим билан юзлашган. Ҳаттоки унинг юраги бир кеча-кундузда икки маротаба тўхтаб қолган. Аммо бахтига шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган. Ўзининг клиник ўлими давомида конинот бўйлаб саёҳат қилганини, у ерда Исо Масиҳ ҳамда фаришталар билан кўришганини ҳикоя қилиб берди. У ўзини қўлларидан тутиб турган фаришталарнинг юзларига қараб уларнинг қандай эканлигини кўришни хоҳлаган, аммо жуда ёрқин нур бунга тўсқинлик қилган. Бироз вақт ўтиб, нур пасая бошлаган, шунда эркак ёрқин нур, аслида, Исо Масиҳ эканлигини билган. Унинг яқинига яқинлашаётганида эса узоқдан “Сенинг вақтинг ҳали келмади”, деган сўзлар эшитилган. Юраги иккинчи маротаба тўхтаганида ҳам худди шу ҳолат юз берган. Аммо бу сафар унга бу сўзларни Исо Масиҳнинг Ўзи айтган. манба:АНИҚ.УЗ Агар бунинг айтаётганлари тўғри бўлса у нимани англатиши мумкин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бизнинг динимиз аниқ далилларга асосланади.  Бу Одам алайҳиссаломдан давом этиб келаётган китоблар ва пайғамбарлар силсиласидир. Пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мусулмон нима қилишлиги Ийсо алайҳиссаломга қандай эътиқодда бўлишимиз очиқ-ойдин айтиб қўйилган. Динимиз тушларга ва кимларнидир бошидан ўтказган саргузаштларга суянмайди. Ачинарлиси биз ўз динимизни таълимотидан узоқлашиб жин билан алоқа қиладиган киши ва аёлларни авлиё деб кўкларга кўтаришимиз, кимларнидир тушларини оят ҳадисдан устун қўйишимиздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat