Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

9 фарзандга мерос

19:02 / 02.08.2018 | Muhammad Iso Mirzaliyev | 1936
Ассалому алайкум! Устозлар, онамдан менга уй мерос қолмоқда 9 та фарзандмиз улуши қандай бўлади? Мен кенжа фарзандман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало отангиз вафот топган бўлса ўша вафот топган вақтда кимлар меросхўр бўлган бўлса барчасини ўша уйдан мерос ҳаққи бўлади. Аввало ўшани тақсим қилиш керак. Ўшанинг ичида онангизга ҳам насиба тегади. Шуларни ҳал қилинг. Агар ота-онангиз тирикликларида уйнинг ташқарисига чиқиб “Мана бу уй сенга биздан ҳадя, қабул қилиб ол” десалар ва сиз уни қабул қилиб олсангиз ҳадя қилиш тамомига етган бўлади. Кейин сиз “бемалол шу уйда яшайверинглар” дейишингиз билан улар шариат ҳукми бўйича сизнинг уйингизда яшаб турган бўладилар. Шунда вафотларидан кейин мерос ўлароқ тақсим қилинмайди. Агар “Биздан кейин сенга” деб васият қилсалар ва вафот топсалар ака-сингилларингиз “ота-онамнинг васиятига розимиз” дейишса ҳам уй сизники бўлади. Ота-она тириклигида васиятга рози бўлишиб, вафотидан кейин мерос бўйича тақсим қиламиз дейишса ҳам ҳақлари бор. Агар ҳадя қилинган бўлса розиликларининг эътибори йўқ. Фақат ҳадияни тўлиқ қўлга олган бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat