Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Антиқа мерос масааласи

21:37 / 02.08.2018 | Нодир Абдуллаев | 2170
Ассалому алайкум! 2014-йил битта болали аёлга уйландим. У хам мен хам 1 гурух ногиронимиз. Камбағалмиз, закот нисобига хеч қачон етмаганман. 4 та ака укамиз, укаларим ёрдамида битта кичкина уйча тиклаб олдим, хотиним жон-жахти билан қарашди, кейин хотиним билан тенгма-тенг пенсиямизни ташлаб уймизни тўлдирдик. Биз мен хотиним ва боламиз уччааламизам намозхонлармиз. Шу уйчада яшайбмиз. Лекин бир масала чиқди, мени укаларим ва ойим, сен ўлсанг уйинг бизга қолиши керак, хотининг уйига кетиши керак дейшиб, менга Қуръондан оятлар хам ўқиб беришди. Бақара сурасидан келтирди, Мол дунёдан аввало ота онага кейн оға иниларга ........ Агар шу Ояти каримани мени вазиятимга тўғирласак бу нотўғри бўлса керак деб ўйлайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бир инсон вафот топиб ота-онаси бўлса бор меросининг олтидан бири отасига олтидан бири онасига, марҳумнинг хотинига саккиздан бири қолгани фарзандларига ўғил болага икки ҳисса, қиз болага бир ҳиссадан бўлиб берилади. Ака-ука ва опа сингилларни ҳеч қандай ҳаққи бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat