Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қазо бўлиши вақтлари ҳақида

21:32 / 02.08.2018 | Саиднозим | 8475
Ассалому алайкум! Мен халигача намоз қачон қазо бўлишини тушуниб етмаганман. Баъзибир манбаларда намоз вақтлари бомдод қуёш чиқгунигача, пешин аср намозигача, аср намози то шом намозигача, шом намози хуфтон намозигача, хуфтон намозини эса то бомдод намозигача ўқиса бўлади дейилган. Дейлик пешин намози соат 13:00 да. 13:00 да азон айтилди. Дейлик мен намозга азон айтилгандан сўнг мен суннат ва фарз намозларини жамоат билан ёки ёлғиз ўзим ўқий олмадим. 13:30 13:40 ларда мен пешин намозига нийятни қазо намози учун ният қиламанми ёки оддий ният қиламанми? Умумий саволим шуки бир намоз вақти кейинги намоз вақти киргандан сўнг қазо бўладими ёки азон айтилгандан сўнг ўша захотиёқ ўқий олмаса қазо хисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аср намозигача  вақтида деб ният қиласиз. Аср вақти кирганида пешин қазо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat