Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

00:00 / 13.11.2010 | eski savollar | 2448
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари, Сизга Аллоҳдан қилаётган ҳайрли ишларизда Узи куч қувват беришини тилайман.Университетга кирмасимдан олдин узимизни қишлоқдаги мактабда уқиб уша ерда та'лим олдим, биз томонларда диний илм жуда пастлиги сабабли ҳар бир қилинаётган маросимлар динимизга хилоф равишда утади. Уша пайтда хали ислом динидан хабарим булмасада, қизларни очиқ кийинишию ва бу каби маросимлар менга ёқмас эди, шу сабабдан уларни қилаётганлари туг'рими ёки юқ буни биламсидим, шу каби саволлар жуда қийнар эди, Аллоҳга шукр, исломий даргоҳни яқинда битирб ҳамма саволаримга жавоб олдим, энди уйланмоқчиман, ота - онам менга бир неча қиз топишди лекин менга улар ёқмади, сабаби улар эпчил чаққон булсада лекин диний илм жиҳатдан оқсашади, шунинг учун Аллоҳдан доим сурар эдим, бир кун бир қизни курдим, у ҳам мен каби исломий даргоҳда уқирди, бир марта курдим, негадир уйланиб қолдим, бу қандайдир бир туйг'у ҳам эмас эди, иккиланиб қолдим нима қилшни билмадим бекордан бекор танишишни ҳоҳламасдим, ва охири Истиҳора намозини уқидим, Аллоҳга шукр, шу қизни тушимда менга жуфти ҳалол булган ҳолатда курдим, кейин унга телефон қилиб, ниятимни айтдим, у қиз инкор қилмади, Аллоҳга таваккал қилди ва менга имкон беришини айтди гарчи у мани севмасада, ота онамни ҳам розиликларини олдим, Иншааллоҳ яқинда энди туйимиз булади, лекин мани қийнаятган нарса айтиб утганимдек исломий туйга вазият жуда ог'ир, ота - она тушунмаган пайтда уни гапига қулоқ соладиган инсонларни тавсия қилгансиз, лекин афсуски биз томонларда уша инсонларнинг ҳам узлари шунақа туй қилишади, аста - аста ота - онамга тушунтирб бордим онам мени тушундила чунки оборган китобларимни уқиб ислом дини ҳақида анча билимга эга булишди, лекин отам мени бундай туй қиллишимга рози булмадилар, чунки оборган китобларимни уқимасдилар, Аллоҳдан доим сураридм (ҳозир ҳам сурайман), отам ни ҳидоят қилишини, бир кун Аллоҳ отамга дард берди, шифохонага ётдилар, ман улани кургани бордим, не куз билан курайки отам мен оборган китобни уқиятган эканлар жудаям хурсанд булиб кеттим, ва уни ойимни айтишлари буйичса 5 кунда уқиб тугатибдила, энди ҳаммага тавсия қиляптиканлар, мен улани ҳеч ёмонламоқчи эмасман фақат у ерда муҳит шунақа булгани учун улар ҳам шундай дунёқарашга эга, англаб етдимки уларни фақат сиз ва сиз каби уламоларни китоблари орқали Аллоҳдан ҳидоят сураб мақсадимга эришишим мукин экан. Устоз мен сизни дуоингизга муҳтожман. Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизни натижаси сифатида сиз каби уламоларни жамиятимизда сонини купайтирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ сизга икки дунё саодатини берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat