Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

церебролизин

00:00 / 13.11.2010 | eski savollar | 2927

Конвертация, яъни пул айирбошлаш - саррофлик ушбу хакда бир неча саволлар сурамокчи эдим. 1. банкларда бир пулнинг хисоб ракамидан бошка пул хисоб ракамига утганда кулма - кул хисобида буладими?2. Банк бу ишни узок вакт ичида амалга оширса у холда кандай булади? Канча вакт ичида бажарилса жоиз булади?3. Бир микдорда пул карз олиб унинг эвазига келишилган вактда бошка пулда уша кундаги пуллар курсидан юкорирок килиб берса ёки олса жоизми?4. Савдода нархини сотувчи (консигнация) насияга бир пул хисобида берса, сотиб олувчи вакти келганда бошка пулда курсни инобатга олиб келишилган холда берса жоизми? 5. церебролизин хакида савол берилган ва жавоб берилгани хакида ёзилган экан, аммо у жавобни топа олмадим. Агар имкон булса шу жавобни топишга йул курсатсангиз. Углим яхши гапира олмайди, таълайини кандайдир кисми фалаж экан, айрим товушларни талаффуз эта олмайди. Логопед мутахассислар билан анчадан бери шугулланади. Докторлар церебролизин килиш хакида курсатма беришган, килиш жоизми? Бугунги кунгача бошка муолажа турларини килинди аммо охиргача тузалмади.Рахмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Бўлади.

2- Пул алмаштирилган вақтдаги нархда бўлади. Кеч қолса ҳам.

3- Жоиз эмас.

4- Жоиз.

5- Агар ишончли табиблар бундан бошқа даво йўқ десалар, унинг жоизлигида ҳеч шубҳа йўқ. Қолаверса, мазкур дори чўчқанинг миясидан олинган бўлса ҳам, укол қилиниши ишни енгиллаштиради. Емоқ ҳаром. Суртиш ёки укол қилиш эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat