Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара еридаги шериклик ва закот масаласи хусусида

17:53 / 09.08.2018 | abdulaziz | 2244
Ассаламу алайкум! 1). Бир одам ўзининг фермер хўжалигига давлатдан узоқ муддатга ижарага ер олган. Олинган ерда ташқаридан бошқа одам билан шерикчилик асосида шоликорлик қилинади. Бунда шерик ерни хайдаш, уруғ сепиш, кимёвий дори солиш ва хосилни йиғишгача бўлган барча ишларни бажаради, хамма харажатлар чегирилгандан кейин хосил гуруч кўринишида ўртада тенг бўлинади. Шолининг пояси ва кепаги хам шерикка қолади, ундан ташқари ижара ердан яна 25 сотихи шерикни ўзига бухгалтерлик хисоб-китобларини амалга оширишлиги учун ажратилган, шерикчилик амалиётимиз нотўғри бўлмаяптими? 2). Бу ердан закот бериш қай тарзда амалга оширилади, яъни ижарага олинган ерни эгаси умумий хосилдан харажатларни чиқариб ташлаб хисоблаб берадими ёки томонларни улушидан алохида-алохида бериладими? 3). Агар олинаётган хосил закот бериш учун хисоблаганда нисобга етмаган бўлса, ушр қанча ва қандай тақсимотда берилади? 4). Ижарага олинган ерни шерикка, умуман олганда бошқа одамга 1 йилга ижарага берилса ва ижара пулини аввалдан, яъни хали уруғни ерга сепмасдан олиш жоизми, ижара пули нисобга етса закот чиқарилади, агар етмаса ушр чиқариладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). http://savollar.islom.uz/wparxiv/89327 
2). Ҳар ким ўз улушидан ушр ажратади.
3). Ҳанафий мазҳабида ушрга нисоб белгиланмаган.
4). Ижарага олинган жойни ижарага бериш жоиз. Ижарага олган пулдан қимматроққа ижарага бериш учун бироз ўзгартириш киритиши керак. Масалан ерни ҳайдатиб қўйиш каби. Ижарага берган пул нисобга етса закот чиқарилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat