Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Терлашни таҳорат ёки намозга таъсири

15:21 / 09.08.2018 | Farrux Zaripov | 909
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хозирда чет давлатда кемасозликда ишлайман. Кема тўлиқ темирдан ясалади. Ёзнинг иссиқ кунларида хали тайёр бўлмаган кема қисмлари ичида ишлаймиз. Табиийки иссиқ ёзда темир блок ичида ишлаш ҳудди ҳаммомнинг пар хонасидай дим ва иссиқ шароитда бўлади. Жуда қаттиқ терлаймиз, худди сувга ботириб олингандай жиққа хўл бўламиз. Намоз ўқиш олдидан имкон қадар кийимни тартибга келтириб, таҳорат олиб (ғусл қилишга имконият йўқ) шу шароитда 5 маҳал намозни Аллоҳга шукрлар бўлсин қазо қилмасдан ўқимоқдамиз. Саволим: терлаб кетган аҳволимда Пешин ҳамда Аср намозларимни ўқиётганлигим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Терлашнинг намозга ҳам таҳоратга ҳам ҳеч қандай зарари йўқ.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat