Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдамбериш эвазига қарз олиш рибоми?

00:00 / 17.11.2010 | eski savollar | 1947
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух ҳурматли шайх хазратлари.Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, мусулмон биродарларимизга илм йўлида кўрсатаётган ёрдамларингизга берака берсин, айниқса, бошқа уламолар “жим туришган” бир даврда барча мавзуларда очиқ жавоб бераётганингиз ажрини Аллоҳ бер неча баробар кўпайтирсин.Шайх ҳазратлари, Мен майда-чуйда нарсалар савдоси билан шуғулланаман ва ўзимнинг 40 млн. сўмга яқин айланма маблағларим бор. Шу сабабли Менга қўшимча малағ зарур бўлмасада, бир пархезкор танишим “пулим ўзимда турса ишлатиб қўяман, ишлатилмасдан қадри тушади, Сиз ишлатиб туринг, пулимдан фойда қилсангиз, шерик бўламан, кейинчалик уй сотиб олмоқчиман” деб 3 млн. сўм бермоқчи эди. Лекин, Мен савдо жараёнида Менинг пулларим ва танишимнинг пуллари аралашиб кетишига ва олинган моллар баъзилари дарров ва баъзилари 6 ой - 1 йиллаб сотилмасдан қолиши сабабли, танишимнинг 3 млн. сўмининг фойдасини алоҳида ажратиб ҳисоблаб бўлмаслигига амин бўлиб, танишимга ёрдам бериш мақсадида “3 млн. сўмни Менга ёрдам сифатида беринг, кейинчалик уй олмоқчи бўлганингизда, пулингиздан кўрган фойдамни чамалаб ҳисоблаб, Сизга ҳам уй олишда ёрдам бераман, Менга кам ёки кўп бердингиз демайсиз” деб ваъдасини олиб, пулларини олиб қолдим.Саволим шундан иборатки, танишим пулини кўпайтириб беришимни ният қилиб турганлигининг ўзи Менда рибога шубха ўйғотмоқда, ушбу ҳолат рибога кирадими ёки йўқми ?, бошқа ечимлари ҳам борми ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳолатда ноаниқ шартнома тузилгани учун ақд тўғри эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat