Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликдаги ният хақида

00:00 / 18.11.2010 | eski savollar | 1742
Устоз! Қурбонликдаги ният хақида сўрамоқчи эдим, масжидда шундай гап бўлди."Агар шерикчиликда шериклардан бирортасини нияти гўшт бўлса қолганларни қурбонлиги ҳам ўтмай қолиши мумкин"Мен Ислом.уз сайтидан қуйидагилани ўқидим "Агар улардан бири кофир ёки гўштни ирода қилувчи бўлса, жоиз эмас.Чунки, кофир қурбатга аҳл эмас. Гўшт исташ эса, қурбатга хилофдир. Баъзиси қурбат бўлмаган нарсанинг, барчаси ҳам қурбат бўлмайди."Бу ниятга боғлиқми ёки тил билан айтгангами масалан 7 киши шерик, қалбни ишини фақат Аллоҳ :жж билади кимдир, шу 7 кишидан биттаси ичида яъни бир гўшт ерканмизда деб дилидан ўтказсаям қурбонлик ўтмайдими?Устоз агар бу савол олдин берилган бўлиб мен яхши излай олмаган бўлсам қимматли вақтингизни олганим учун олдиндан узр сўрайман сайтни излаб қониқарли жавоб топа олмадим.Ийд байрамингиз муборак бўлсин Устоз! Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда сиртга қараб ҳукм қилинади. Сиртида қурбонлик қиламан, деса кифоя.

Топ рейтинг www.uz Openstat