Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбни очиш

16:27 / 10.08.2018 | Ozodbek Supiev | 579
Ассалому алайкум! Мен кўп вақтдан бери ибодатга қаттиқ киришиб номоз ўқишга уриняпман. Дуоларимда ибодатга қалбими очиб қўйишини, намозни тўкис ва ўз вақтида адо этишлик учун куч қувват беришини Яратгандан сўраб дуо қиляпман. Шунга қарамай барибир тўкис қилишга нимадир халал беряпти, дангаса қиляпти, халирок, кейинрок деб қалбим очилмаганга ўхшаяпти. Юрагим сиқилиб қоляпти, қалбим очилмаганга ўхшаганига.. Маслахат беринглар қалбимни Аллоҳ хохлагандагина очади, хохламагани очилмайди деган гапларни ўқиганман. Нимага шунака бўляпти?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ичига тушган нарса уни ҳаракатга келтиради. Масалан каллорияси кучли таом есангиз унинг қуввати бошқа. Кўкат ва сабзавотларни есангиз уни қуввати бошқа. Шунингдек ҳалол таом билан ҳаром таомнинг ҳам хусусияти бўлади. Ҳаром таом ҳаром ишларга, фисқ, фужур ва дангансаликка чорлайди. Ҳалол ва покиза таом эса қалбга нур бўлади. Инсонни ибодат ва яхши ишларга чорлайди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ Мисрда туғилганлар ва узоқ муддат Маккаи Мукаррамада яшаб яна Мисрга қайтиб келганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ имом Шофеъийнинг энг катта шогирдларидан ҳисобланади. У кишининг ҳалол луқма тўғрисида ҳикоялари бор. У луқмани ибдатга қанчалик таъсир қилгани айтилган. Аллоҳ таоло тарафига ҳаракат қилмасдан туриб қалбни очилишини кутувчилар, мисоли уйланмасдан туриб фарзанд кутаётган кишига ўхшайди. Аллоҳ таоло “Анкабут” сурасида марҳамат қилади: 

 وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ۝ 

69. Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир.
Аллоҳнинг йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилганларни Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошлаб туради. Яхши амалларни қилганларни ёлғиз қўймай, Ўзи улар билан бирга бўлади. Бу ҳақиқатни мўминлар бир лаҳза ҳам унутмасликлари керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat