Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ўрганишда ёш

14:51 / 11.08.2018 | 1595
Ассалому алайкум! Устозлар, Хасанхон Яхё Абдулмажид қори акамизни мақолалари хақида, иқтибос келтираман: Ҳозирда диний таълим фақат мадраса ва исломий институтларда олинмоқда. Бу дегани диний соҳа вакиллари 10-11 йиллик мактабдан сўнг таълим олишга киришади демакдир. Бу эса диний соҳани яхши эгалламоқи бўлганлар учун жуда ҳам кеч. Бу ҳолатда соҳа бўйича етук олимлар етишиб чиқиши мушкул. Чунки бу ҳолатда талабалар 17, 18 ёшдан кейин бошланғич диний таълим олади. Бу ёшдан кейинги таҳсилнинг ҳолати қандай бўлиши эса кундек равшан. Агар улар масжид орқали бошланғич таълим берилса, мадраса чин маънода ўрта-махсус билим юрти бўлади ва институтларимиз соҳага оид олийгоҳлар билан беллаша олади. Иктибос тугади. Мен мулохазаларини нотўғри демоқчи эмасман, мени тўғри ёки нотўғри дейишга илмим етмайди хали. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи хам 20 ёшдан кейин илм ўрганишни бошлаган эканлар, бундан ташқари "Исломга бағишланган умр" китобида Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи бобомизни 25 ёшидагина "Айн" харфини ўрганганлари ёзилган, ўзлари шайхул ислом бўлмаган бўлсаларда шайхул ислом зотни тарбия қилдилар, ўзлари эса хавас қиладиган имом бўлдилар. Шу мавзуда бўлгани учун қуйидаги саволларим. Қори ака 20 ёшдан кейин фойдаси йўқ демоқчимилар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Умму Тоҳо деган аёл етмиш ёшида Қуръон ёдлашга киришиб 73 ёшида хатм қилган. Ҳасан ибн Зиёд 80 ёшида бошлаб 20 йил ўқиб, 20 йил қозилик қилган. Шунга кўра “Илм олишни 70 ёшдан бошлайлик” дейиш керакми? Ёки “Аслида илм олиш ёши ёшликдан бўлади, лекин шу ёшга кирсалар ҳам ноумид бўлмаслик керак” дейиш керакми? Гап 1-2та одамлар тўғрисида эмас, балки омматан халқ тўғрисида кетмоқда.
2). Бизнинг фикримиз эмас ҳаёт тажрибаси  шуки ҳар бир кичик мартабадаги нарса ўзидан юқори турувчининг қарамоғи ва назорати остида бўлиши керак. Беш(кўз, қулоқ, бурун, бутун жасад) сезги аъзо қанчалар мукаммал бўлмасин ўз фаолиятини юритишда ақлга мухтождир. Уларни ақл назорати остида истемол қилинса, тўғри ва кўп фойда олинади. Шунингдек ақл ҳам ваҳий назорати остида, унинг кўрсатмларига мувофиқ тарзда истеъмол қилинса, уни ўз ўрнида ишлатилган бўлиб, дунёвий ва ухровий нажотга сабаб бўлади. Дунё “ақлли” деб тан олган Ибн Сино, Беруний, Улуғбеқ Ал-Ҳоразмий, Навоий, Заҳируддин Муҳаммад Бобур каби улуғ мутафаккир олимлар ҳам аввало ақлларини илоҳий таълимотлар билан суғориб, сўнг умрлари мобайнида унинг назорати остида иш юритганлар. Уларнинг барчалари ўн ёш атрофида Қуръонни тўлиқ ёд олган ва ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларида мукаммал бўлганлар. Бу нарсалар ёзган асарларида яққол кўриниб туради. Ақли бор инсонга коллеж ва лицейлар қизларининг 50 фоизидан ортиғининг бокиралиги кетиши 7-синфда туғиб қўйиши, ўзларини ўзлари осиб қўйиши, шерикларига пичоқ санчиб қўйишлари дин ва одобни қачон ўрганиш кераклигига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat