Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладорликдан сакланиш.

00:00 / 20.11.2010 | eski savollar | 3233
Ассалому алайкум. Мен тасодифан сизнинг порталингиз мехмони булдим ва менда илик таъсурот уйготди. Купинча узимни кизиктирган саволларга аник жавоб топаолмайман. Мен шифокор булиб, аникроги акушер-гинеколог булиб ишлайман.Касбим юзасидан керагидан очик савол билан мурожат килаетган булсам узур сурайман. Иш фаолиятимда уз ихтиеримдан ташкари(бошка мутахасис булмаганлиги сабабли) еки аелларнинг илтимоси, турмуш уртокларининг розилиги билан( бошка тугишни режалаштирмаган оилаларда) бачадон найларини боглаш операциясини утказаман. Унинг камчилиги аелда яна хомиладор булиш имкониятини йукотади. Айрим аелларнинг соглиги хомиладорликдан сакланишни бошка усулларидан фойдаланишига монелик килади ва купинча бу холат режалаштирилмаган хомиладорликни аборт килиш билан якунланади. Бу эса нафакат мусулмончиликка тугри келмайди, балки аелнинг соглиги учун хам зарарли. Айни пайтда хомиладорлик хам согликлари учун хавфли булиши мумкин. Аеллар соглигини саклаши учун бу йулдан фойдаланиши тугрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа иложи мутлақо бўлмаса, аёлнинг жонига ёки бирор аъзосига зарар етиши аниқ бўлсагина бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat