Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Порами?

00:00 / 21.11.2010 | eski savollar | 1666
Муҳтарам устоз!Пора нақадар ёмон нарса эканини, уни олувчи ҳам берувчи ҳам жазога маҳкумлигини ўргандик. Аммо қуйидаги каби ҳолатларда бази истиснолар борми? илтимос ойдинлик киритиб берсангиз:Киши сафарга чиқиш учун баъзи ҳужжатларни тайёрлаши керак. Шу масалада баъзи идораларга борса унга керакли ҳужжатларни (масалан справка) бермай уни роса овора қилишибди, бир гал ундоқ бир гал бундоқ деб. Одамлардан суриштирса агар қўлига фалон миқдорда пул берсанг беш дақиқада тайёр қиберади, йўқса шундай овора қивуради, пул олмагунча бериши қийин, дейишибди. Савол:1. Бу одам ўша пулни бериши порами?2. Шунга ўхшаш ҳолатларда, одамни вақти кам бўлса-ю иши битиши қийин бўлса пул бериб битирса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўз ҳаққини поймол қилишдан сақлаш учунгина пора беришга рухсат бор. Ўшанда берувчи гуноҳкор бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat